ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Уч нафар фуқарони Туркия жўнатаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Д.Х. 3 нафар аёлга (1992, 1995 ва 1999 й.т) ўз ҳисобидан чипта сотиб олиб бериб, уларни Туркиянинг Анталия шаҳрида фоҳишалик қилишга ёлламоқчи бўлган. Аёл қизларни “Тошкент-Анталия” йўналиши орқали жўнатаётган вақтида ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.