Гулистонда турмушга чиқмаган қизни Туркияга фоҳишаликка олиб кетаётган эркак ушланди

© СС0 / Unsplash / Volkan OlmezДевушка, иллюстративное фото
Девушка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Oбуна бўлиш
Гулистонлик эркак 29 ёшли Қорақалпоғистонда туғилган фуқарони Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Одам савдоси билан шуғулланаётган Сирдарё вилояти Гулистонда шаҳрида яшовчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 17 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари одам савдоси жинояти юзасидан тадбир ўтказган. Унда 38 ёшли гулистонлик эркак Д.Т. қўлга олинган.
Девушки легкого поведения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Қизларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатган аёл қўлга тушди
Эркак 29 ёшли Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, турмушга чиқмаган фуқаро Н.Кни “Спарк” машинасига Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортига олтб кетаётган бўлган. Эркак у ердан қизни Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0