ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Атабек Турсинбеков Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Атабек Турсинбеков 1987 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2009—2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.
Шунингдек, у 2017—2021 йилларда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси биринчи котиби сифатида ишлаган. Оилали, икки фарзанднинг отаси.
Таъкидланишича, Ақтау шаҳридаги бош консулхонанинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари киради.