Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаМухсинхужа Турсунхужаевич Абдурахманов
Мухсинхужа Турсунхужаевич Абдурахманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
Oбуна бўлиш
Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимига тайинланди. Олий Мажлис Сенатининг Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
М.Абдураҳмонов 1974 йил Фарғона вилоятида туғилган. У Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети (АҚШ) ва Отару коммерция университети (Япония) битирувчиси.
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Япония Ўзбекистонга молиявий-техник кўмакни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди
У 2004—2006 йилларда "Coca Cola Ichimligi O’zbekiston" компаниясида менежер лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2008−2018 йилларда "MTRUSTCo. Ltd" (Япония) бош директори ҳамда 2018−2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
У мазкур тайинловга қадар 2021 йилдан Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0