ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазири Ширин Aмонзода билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган келгусидаги режалар ҳақида фикр алмашилди.
Маросим сўнгида Тожикистон ва Ўзбекистон Меҳнат институтлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Хабарда ёзилишича, қўшма тадбирлар режаси имзоланиши мазкур Меморандумни амалий ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Қўшни давлат делегацияси ташрифи Яшнобод туманидаги "Ишга марҳамат" мономарказида давом этади.