ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ўтган сутка давомида Ўзбекистонда 897 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати хабарида келтириб ўтилган.
2021 йил 7 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 136 635 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Самарқанд вилояти (96), Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилояти (97 нафардан); Сурхондарё вилояти (98), Тошкент шаҳрида (117) аниқланган.
Кеча кун давомида 929 киши касалликдан соғайиб, жами соғайганлар 130 111 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 928 нафарни ташкил қилди.