Вакцина ўлимга сабаб бўлмаслиги учун нима қилиш керак - инфекционист маслаҳати

© Facebook / Евгений ТимаковЕвгений Тимаков, Врач-педиатр, инфекционист и вакцинолог, главный врач медцентра «Лидер-Медицина»
Евгений Тимаков, Врач-педиатр, инфекционист и вакцинолог, главный врач медцентра «Лидер-Медицина» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Oбуна бўлиш
Анна Черкасова
COVID-19 пандемияси бутун дунёда авж олмоқда, вируснинг янги мутациялари пайдо бўлмоқда, лекин инсоният унга қарши самарали дори ҳозирча ишлаб чиққани йўқ. Шундай экан, ҳозирча вирусга қарши курашишнинг ягона самарали услуби – вакцина олиш бўлиб қолмоқда.
Ушбу муносабат билан Sputnik инфекционист-шифокор, педиатр ва тиббиёт фанлари номзоди Евгений Тимаковга саволлар билан мурожаат қилди.

Шифокор сўзларига кўра, вакцина олишдан олдин ўзиинг мутлақ соғлигига шубҳа қилган кишилар шифокор кўригидан ўтиши, умумий қон анализлари топшириши мақсадга мувофиқ бўларди. Айниқса сурункали касали, организмида яширин жараёнлар кечиши мумкин бўлган ёки қон тромбози содир бўлиш хавфи юқори бўлган шахслар бунга қатъий амал қилишлари керак.

Сурункали касали борлар ўзларининг касалликлари бўйича мутахассис шифокор кўригидан ўтиб унинг маслаҳатини олишлари керак. Бундан ташқари қон биокимё анализи топшириш, қондаги тромбоцитлар миқдорини текшириш, айрим вакциналарни олишда тромб ҳосил бўлишнинг олдини олади.
Шунингдек, ПЗР тахлили топшириш ва антитаначалар даражасини аниқлаш ҳам ортиқча бўлмайди. Агар бемор касалликнинг енгил шаклини бошида кечирган бўлса ва унда айни дамда антитаначалар миқдори юқори бўлса – тезкор вакцинация қилишга ҳожат бўлмайди.
Евгений Тимаков об узбекско-китайской вакцине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
Хитой вакцинаси нега уч марта қўйилади - шифокор изоҳи
Шу билан бирга, ташҳис топшириш ва шифокорлар олдига ташриф буюрганда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Чунки айнан тиббий муассасаларда касаллик юққан беморларга дуч келиш ва вирус юқтириш хавфи юқори бўлади.
“Вакцина олиш арафасида ўз соғлиғингизга жиддий эътибор беринг. Агар оз бўлсада ўзингизни ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз, йўтал, бурун битиши, босим ошиши каби ҳолатлар кузатилаётган бўлса – яхшиси эмлашни 1-2 кун кечиктирган маъқул.
Иккинчидан, вакцина олгандан сўнг тиббий муассасани дарҳол тарк этманг. Ҳеч бўлмаса 30 минут кутиб туринг, ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизга баҳо беринг. Яхшиси эмлашга бирор яқин кишингиз билан келинг”, - дейди шифокор.
Вакцина биринчи дақиқаларда қон томирларига таъсир кўрсатади. Шу сабали вакцина олгандан сўнг дарҳол ишга киришмаслик, оғир ишларни бажармаслик керак.
Вакцина олгандан сўнг касал бўлиб қолганларнинг асосий хатоси – эҳтиёт чораларига риоя қилиш, масофа сақлаш, ниқоб тақиш ва қўлқоп кийишни бас қилишади. Ваҳоланки бу мутлақ нотўғри, чунки коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг 2 ёки 3 компоненти олинганидан сўнг 3-4 ҳафтадан кейин ҳосил бўлади.
Хулоса шуки, ҳеч қандай вакцина ёки дори 100% кафолат бермайди, лекин касалликнинг оғир шаклидан 100% ҳимоя қилади. Пандемиядан қутилишнинг ягона услуби – коллектив иммунитет шаклланиши.
Евгений Тимаков билан тўлиқ интервьюни қуйида томоша қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0