ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Япониянинг СССРга қарши урушга тайёргарлик кўргани ҳақидаги далилларни очиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълумки, мамлакат 1938 йилдан Совет Иттифоқига қарши ҳужумга тайёргарлик кўрган. Квантунг армиясининг охирги бош қўмондони Отодзо Ямаданинг сўзларига кўра, у Хассан кўли яқинидаги совет-япон можароси пайтида СССР билан ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган тақдирда армияни жанговар тайёргарликка келтириш тўғрисида буйруқ берган.
Экспертларнинг таъкидлашича, япон ҳарбийлари "разведкани жанг билан" олиб боришган, Қизил Армия қўшинларининг ҳолати ва уларнинг мудофаасининг ишончлилигини баҳолашган. Ўшанда кки ҳафталик кураш СССР ғалабаси билан якунланган.
"Квантунг армияси қўшинлари, Совет Иттифоқига қарши урушга тайёрликни кучайтириш мақсадида, кучларнинг бир қисми шарқий чегара ҳудудида тўплаш учун олдинга ҳаракатланади", - дейилади махфийликдан чиқарилган №70 буйруқ матнида.
СССРга қарши урушга тайёргарлик вақтида Япония ҳукумати бактериологик қуролдан фойдаланмоқчи бўлган. Улар бу қарама -қаршиликда ҳал қилувчи рол ўйнайди деб умид қилишган.
Аммо 1945 йилда Совет иттифоқи Токио режалари, ҳамда унинг Берлин билан алоқаларидан хабар топиб, уруш эълон қилган. Узоқ шарқ кампанияси вақтида СССР Квантунг армиясини тор-мор этган: Япония таслим бўлган.