ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистон Олий Мажлиси раиси Гулшат Маммедова қўлидан “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи телеграмдаги каналида маълум қилди.
Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йил июнь ойида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.
“Ўзбек халқининг ижодкор бир фарзанди бундай эътирофга муносиб кўрилиши икки қардош давлатнинг дўстона муносабати, икки миллат ўртасида инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш, ўзаро муҳаббат ва эътиборнинг юксак кўриниши десак, асло муболаға бўлмайди. Камтарона ижодимизни юксак баҳолаб, тақдим этилган мазкур унвонни нафақат менга, балки бутун ўзбек халқига ҳамда санъатига бўлган Турманистон Президентининг, халқининг меҳри ва ҳурмати деб қабул қиламан”, - дея ёзади Назарбеков.
Вазир ушбу эътироф учун, аввало, Туркманистон президентига, шу орқали бутун туркман халқига чуқур миннатдорлигини билдирган.
Министру культуры Узбекистана Озодбеку Назарбекову присвоено звание "Заслуженный артист Туркменистана"