https://sputniknews.uz/20210807/ozodbek-nazarbekov-turkmanistonda-xizmat-korsatgan-artist-unvonini-qabul-qilib-oldi-19985593.html
Озодбек Назарбеков “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди
Озодбек Назарбеков “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Вазир ўзбек халқи сингари меҳрибон, бағрикенг туркман элининг эҳтиромига сазовор бўлиш у учун катта бахт, юксак эътироф ва улкан масъулият эканини таъкидлаган. 07.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-07T11:06+0500
2021-08-07T11:06+0500
2021-08-07T11:06+0500
маданият
унвон
маданият вазирлиги
озодбек назарбеков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17928693_0:67:1300:798_1920x0_80_0_0_01ebf72e81a90967791f0cf96c10e73e.jpg
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистон Олий Мажлиси раиси Гулшат Маммедова қўлидан “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи телеграмдаги каналида маълум қилди.Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йил июнь ойида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.Вазир ушбу эътироф учун, аввало, Туркманистон президентига, шу орқали бутун туркман халқига чуқур миннатдорлигини билдирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17928693_74:0:1227:865_1920x0_80_0_0_c60b496f64eb763a0e4043ca98b42f05.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, унвон, маданият вазирлиги, озодбек назарбеков
маданият, унвон, маданият вазирлиги, озодбек назарбеков
Озодбек Назарбеков “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди
Вазир ўзбек халқи сингари меҳрибон, бағрикенг туркман элининг эҳтиромига сазовор бўлиш у учун катта бахт, юксак эътироф ва улкан масъулият эканини таъкидлаган.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистон Олий Мажлиси раиси Гулшат Маммедова қўлидан “Туркманистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи телеграмдаги каналида
маълум қилди. Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йил июнь ойида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш тўғрисидаги фармонга
имзо чеккан эди.“Ўзбек халқининг ижодкор бир фарзанди бундай эътирофга муносиб кўрилиши икки қардош давлатнинг дўстона муносабати, икки миллат ўртасида инсонпарварлик ва бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш, ўзаро муҳаббат ва эътиборнинг юксак кўриниши десак, асло муболаға бўлмайди. Камтарона ижодимизни юксак баҳолаб, тақдим этилган мазкур унвонни нафақат менга, балки бутун ўзбек халқига ҳамда санъатига бўлган Турманистон Президентининг, халқининг меҳри ва ҳурмати деб қабул қиламан”, - дея ёзади Назарбеков.
Вазир ушбу эътироф учун, аввало, Туркманистон президентига, шу орқали бутун туркман халқига чуқур миннатдорлигини билдирган.