Ўзбекистон афғон чегараси яқинидаги машғулотларда Россия дронларини қўллади - ОАВ

Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон чегарасида яқинида бўлиб ўтган қўшма машғулотлар доирасида Россия дронларидан фойдаланган ҳолда ҳаво разведкасини бажарган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли кучлари Афғонистон чегарасида яқинида бўлиб ўтган Россия билан қўшма машғулотлар доирасида Россия дронларидан фойдаланган ҳолда ҳаво разведкасини бажарди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
“Ўзбекистон ИИВ ходимлари ва ҳарбийлари бўлиб ўтган машғулотларда илгари экспорт шартномасига биноан етказиб берилган Россиянинг ZALA 421-16E учувчисиз учар қурилмаларидан фойдаланди. Ушбу қурилмалар оптик ҳаво разведкаси учун қўлланилади”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Таъкидланишича, Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари ва ҳарбийларининг юқори технологияларга асосланган дронлардан фойдаланишни ўрганишни бошлаганлари разведка ва вазият мониторингини олиб боришнинг янги сифатини таъминлайди. Шунингдек, ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши курашда ёрдам беради.
Манба бу дронлар қарор қабул қилиш вақтини қисқартириб, олинган маълумотларга бортнинг ўзида ишлаб беришга имкон беришини қўшимча қилган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, кеча, 6 август куни, “Термиз” дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари ҳамкорлигидаги "Жануб-2021" ўзбек-рус қўшма ўқувининг асосий машғулотлари бўлиб ўтган.
Россиялик ҳарбийлар ўзбекона меҳмондўстликидан ҳайратга тушишди – видео
Ўқув режасига кўра, давлат чегарасини бузиб кириб, кейинчалик ҳудуднинг аҳоли яшаш пунктларидан бирига жойлашиб олган бир гуруҳ ноқонуний қуролланган шартли душман ҳақида учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида разведка маълумотлари олинган.