https://sputniknews.uz/20210807/ozbekiston-afgon-chegarasi-yaqinidagi-mashgulotlarda-rossiya-dronlarini-qolladi-19985321.html
Ўзбекистон афғон чегараси яқинидаги машғулотларда Россия дронларини қўллади - ОАВ
Ўзбекистон афғон чегараси яқинидаги машғулотларда Россия дронларини қўллади - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон чегарасида яқинида бўлиб ўтган қўшма машғулотлар доирасида Россия дронларидан фойдаланган ҳолда ҳаво разведкасини бажарган. 07.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-07T10:39+0500
2021-08-07T10:39+0500
2021-08-07T10:40+0500
жамият
ҳарбий ҳамкорлик
тактик ўқув машғулотлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/07/19985294_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_588afa77be8268b62437c58d0137f373.jpg
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли кучлари Афғонистон чегарасида яқинида бўлиб ўтган Россия билан қўшма машғулотлар доирасида Россия дронларидан фойдаланган ҳолда ҳаво разведкасини бажарди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.Таъкидланишича, Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари ва ҳарбийларининг юқори технологияларга асосланган дронлардан фойдаланишни ўрганишни бошлаганлари разведка ва вазият мониторингини олиб боришнинг янги сифатини таъминлайди. Шунингдек, ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши курашда ёрдам беради.Манба бу дронлар қарор қабул қилиш вақтини қисқартириб, олинган маълумотларга бортнинг ўзида ишлаб беришга имкон беришини қўшимча қилган.Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, кеча, 6 август куни, “Термиз” дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари ҳамкорлигидаги "Жануб-2021" ўзбек-рус қўшма ўқувининг асосий машғулотлари бўлиб ўтган.Ўқув режасига кўра, давлат чегарасини бузиб кириб, кейинчалик ҳудуднинг аҳоли яшаш пунктларидан бирига жойлашиб олган бир гуруҳ ноқонуний қуролланган шартли душман ҳақида учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида разведка маълумотлари олинган.
https://sputniknews.uz/20210806/rossiyalik-harbiylar-ozbekona-mehmondostlikidan-hayratga-tushishdi--video-19974046.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/07/19985294_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a0165cd350a4e2a0e765a0a3f37bce7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳарбий ҳамкорлик, тактик ўқув машғулотлари
жамият, ҳарбий ҳамкорлик, тактик ўқув машғулотлари
Ўзбекистон афғон чегараси яқинидаги машғулотларда Россия дронларини қўллади - ОАВ
10:39 07.08.2021 (янгиланди: 10:40 07.08.2021) Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон чегарасида яқинида бўлиб ўтган қўшма машғулотлар доирасида Россия дронларидан фойдаланган ҳолда ҳаво разведкасини бажарган.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли кучлари Афғонистон чегарасида яқинида бўлиб ўтган Россия билан қўшма машғулотлар доирасида Россия дронларидан фойдаланган ҳолда ҳаво разведкасини бажарди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таянган ҳолда
хабар қилмоқда.
“Ўзбекистон ИИВ ходимлари ва ҳарбийлари бўлиб ўтган машғулотларда илгари экспорт шартномасига биноан етказиб берилган Россиянинг ZALA 421-16E учувчисиз учар қурилмаларидан фойдаланди. Ушбу қурилмалар оптик ҳаво разведкаси учун қўлланилади”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Таъкидланишича, Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари ва ҳарбийларининг юқори технологияларга асосланган дронлардан фойдаланишни ўрганишни бошлаганлари разведка ва вазият мониторингини олиб боришнинг янги сифатини таъминлайди. Шунингдек, ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши курашда ёрдам беради.
Манба бу дронлар қарор қабул қилиш вақтини қисқартириб, олинган маълумотларга бортнинг ўзида ишлаб беришга имкон беришини қўшимча қилган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
хабарига кўра, кеча, 6 август куни, “Термиз” дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари ҳамкорлигидаги "Жануб-2021" ўзбек-рус қўшма ўқувининг асосий машғулотлари бўлиб ўтган.
Ўқув режасига кўра, давлат чегарасини бузиб кириб, кейинчалик ҳудуднинг аҳоли яшаш пунктларидан бирига жойлашиб олган бир гуруҳ ноқонуний қуролланган шартли душман ҳақида учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида разведка маълумотлари олинган.