Афғонистонда бир суткада 400 нафарга яқин толиб йўқ қилинди

Афғонистон Мудофаа вазирлиги “Толибон”* ҳаракатининг 385 нафар жангариси йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Афғон ҳарбийлари ўтган кун давомида “Толибон”* радикал ҳаракатининг 385 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
“Ўтган кун давомида афғон армиясининг ҳарбий операцияси натижасида “Толибон”*нинг 385 жангариси йўқ қилинди ва яна 210 таси яраланди”, - дейилган вазирликнинг Twitterʼдаги саҳифасида.
Афғонистон беш мингта асир жангариларни АҚШ босими остида озодликка чиқарди
Афғонистон Қуролли кучлари 14 та вилоятда, жумладан, Қандаҳор, Ҳирот ва Ҳилмандда операциялар ўтказган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.