https://sputniknews.uz/20210804/afgoniston-besh-mingta-asir-jangarilarni-aqsh-bosimi-ostida-ozodlikka-chiqardi-19940965.html
Афғонистон беш мингта асир жангариларни АҚШ босими остида озодликка чиқарди
Афғонистон беш мингта асир жангариларни АҚШ босими остида озодликка чиқарди
Sputnik Ўзбекистон
Жангарилар, озодликка чиқишдан олдин ҳукумат кучларига қарши зиддиятларда иштирок этмаслик тўғрисида келишувни имзолаган бўлсаларда, аммо озодликка чиққач яна... 04.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-04T12:12+0500
2021-08-04T12:12+0500
2021-08-04T12:12+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/04/19530147_0:176:3019:1874_1920x0_80_0_0_cb166e9d7de0244bc883d745f01bbf05.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Афғонистон АҚШ босими остида беш минг нафар асир жангариларни, шу жумладан "Толибон"* қўмондонини ҳам озодликка чиқарди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбасига таянган ҳолда.Нашр суҳбатдоши сўзларига кўра, Жангарилар, озодликка чиқишдан олдин ҳукумат кучларига қарши зиддиятларда иштирок этмаслик тўғрисида келишувни имзолаган бўлсаларда, аммо озодликка чиққач яна афғон армияси билан жангга киришган.1 майдан сўнг АҚШ ва НАТО Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини чиқара бошлагач, Афғонистондаги вазият ўткир тус олди.Бу жараён 2020 йилда толиблар ва АҚШ вакиллари ўртасида имзоланган тинчлик битими доирасида рўй бермоқда.Илгарироқ, Sputnik радиоси афғон Мудофаа вазирининг уйига қуролланган шахслар бостириб боргани ҳақида хабар берган эди.Хабарда айтилишича, Афғонистон мудофаа вазирининг уйига сешанба куни худкуш-террорчилар ҳужум уюштирган, буни оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.Сал аввал эса номаълум шахслар Қобулда афғон ҳарбий идораси раҳбари Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадий ва парламент қуйи палатаси депутати Азим Бағлонийнинг уйига кириб боришгани ҳақида хабар берилган эди.Портлашлар ва ўққа тутишлар юз берганлиги айтилганди."Саккиз нафар тинч аҳоли ўлдирилган, яна 20 нафари, жумладан, Муҳаммадийнинг тан соқчилари жароҳатланган", – деган Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили.Маълумотларга кўра, ҳужум беш соатга яқин давом этган, натижада бешта худкуш-террорчилар йўқ қилинган.* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210803/afgoniston-chegaralarida-uchyoqlama-manyovrlar-ular-qanday-maqsadda-otkazilmoqda-19926226.html
https://sputniknews.uz/20210802/afgoniston-prezidenti-vaziyat-yomonlashishini-aqsh-qoshinlari-olib-chiqib-ketilishi-bilan-bogladi-19922799.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/04/19530147_143:0:2874:2048_1920x0_80_0_0_138bbc677eaa46ab09bd98c4bf148ef4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Афғонистон беш мингта асир жангариларни АҚШ босими остида озодликка чиқарди
Жангарилар, озодликка чиқишдан олдин ҳукумат кучларига қарши зиддиятларда иштирок этмаслик тўғрисида келишувни имзолаган бўлсаларда, аммо озодликка чиққач яна афғон армияси билан жангга киришган.
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Афғонистон АҚШ босими остида беш минг нафар асир жангариларни, шу жумладан "Толибон"* қўмондонини ҳам озодликка чиқарди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбасига таянган ҳолда.
Нашр суҳбатдоши сўзларига кўра, Жангарилар, озодликка чиқишдан олдин ҳукумат кучларига қарши зиддиятларда иштирок этмаслик тўғрисида келишувни имзолаган бўлсаларда, аммо озодликка чиққач яна афғон армияси билан жангга киришган.
1 майдан сўнг АҚШ ва НАТО Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини чиқара бошлагач, Афғонистондаги вазият ўткир тус олди.
Бу жараён 2020 йилда толиблар ва АҚШ вакиллари ўртасида имзоланган тинчлик битими доирасида рўй бермоқда.
Илгарироқ, Sputnik радиоси афғон Мудофаа вазирининг уйига қуролланган шахслар бостириб боргани ҳақида хабар берган эди.
Хабарда айтилишича, Афғонистон мудофаа вазирининг уйига сешанба куни худкуш-террорчилар ҳужум уюштирган, буни оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Сал аввал эса номаълум шахслар Қобулда афғон ҳарбий идораси раҳбари Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадий ва парламент қуйи палатаси депутати Азим Бағлонийнинг уйига кириб боришгани ҳақида хабар берилган эди.
Портлашлар ва ўққа тутишлар юз берганлиги айтилганди.
"Саккиз нафар тинч аҳоли ўлдирилган, яна 20 нафари, жумладан, Муҳаммадийнинг тан соқчилари жароҳатланган", – деган Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили.
Маълумотларга кўра, ҳужум беш соатга яқин давом этган, натижада бешта худкуш-террорчилар йўқ қилинган.
* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.