ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россия, Тожикистон ва Ўзбкистон ҳарбийлари Тожикистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги Харб-Майдонполигонида ўқув машқлари ўтказишди, деб хабар қилмоқда Россия Марказий Ҳарбий округи қўмондонлиги.
Ўқув машқларнинг тантанали очилиш маросимида аскарларни Россия МҲО қўмондони ўринбосари Евгений Поплавский, Тожикистон мудофаа вазири ўринбосари Абдухошим Ғуломзода ҳамда Ўзбекистон Бош штаби бошлиғи ўринбосари Фаррух Зиябоевлар қутлашди.
“Ўқув машқларнинг асосий мақсади – бу бизнинг давлатлар қуролли кучлари орасида жанговар ҳамкорлик ҳамда яқин алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшинлар тайёргарлигининг юқори даражасини ҳамда аскарлар жанговар руҳи мустаҳкамлигини таъминлашдир”, - деди қутлов сўзида Поплавский.
Ўқув машқлар давомида орттирилган жанговар тажрибани синовдан ўтказиш, қўшинларни қўллашнинг оптимал шаклларини ва жанг олиб боришда умумий ечимлар ишлаб чиқиш, деб қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокидаги ҳарбий ўқув-машғулотлар 5 августдан 10 августга қадар бўлиб ўтади. Унда 2,5 минга яқин ҳарбийлар ва 500га яқин қурол-аслаҳа бирлиги иштирок этади.
Ўшбу ўқув машқларда Россия ҳарбийларининг асосини 201-ҳарбий база аскарлари ташкил этади. Улар орасид тоғ мото-ўқчи, танк ва артиллерия қўшинлари бор. Шунингдек махсус бўлинмалар, радиацион, кимёвий, биологик ҳимоя ва радиоэлектрон кураш бўлинмалари ҳам бор.
Ўқув машғулотлар Афғонистонда вазият кескинлашаётган вақтда бўлиб ўтмоқда. У ердан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг қарама-қарши томонлар орасида зиддият кескин ортиб, мамлакат фуқаро уруши ва хаос ичида қолди.