https://sputniknews.uz/20210805/rossiya-tojikiston-va-ozbekiston-harbiylari-birgalikda-oquv-mashqlarni-boshlashdi-19958891.html
Афғонистон чегараси яқинида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий машқларни бошлашди
Афғонистон чегараси яқинида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий машқларни бошлашди
Sputnik Ўзбекистон
Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ўқув-машғулотлари 5 - 10 август кунлари бўлиб ўтади ва унда 2,5 минг ҳарбийлар иштирок этади. 05.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-05T12:51+0500
2021-08-05T12:51+0500
2023-04-05T18:34+0500
дунёда
ўзбекистон
тожикистон
тактик ўқув машғулотлари
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/04/19946290_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_f1c73a1ce96f6819409a897fa5042bf3.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россия, Тожикистон ва Ўзбкистон ҳарбийлари Тожикистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги Харб-Майдонполигонида ўқув машқлари ўтказишди, деб хабар қилмоқда Россия Марказий Ҳарбий округи қўмондонлиги.Ўқув машқларнинг тантанали очилиш маросимида аскарларни Россия МҲО қўмондони ўринбосари Евгений Поплавский, Тожикистон мудофаа вазири ўринбосари Абдухошим Ғуломзода ҳамда Ўзбекистон Бош штаби бошлиғи ўринбосари Фаррух Зиябоевлар қутлашди.Ўқув машқлар давомида орттирилган жанговар тажрибани синовдан ўтказиш, қўшинларни қўллашнинг оптимал шаклларини ва жанг олиб боришда умумий ечимлар ишлаб чиқиш, деб қўшимча қилди у.Эслатиб ўтамиз Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокидаги ҳарбий ўқув-машғулотлар 5 августдан 10 августга қадар бўлиб ўтади. Унда 2,5 минга яқин ҳарбийлар ва 500га яқин қурол-аслаҳа бирлиги иштирок этади.Ўшбу ўқув машқларда Россия ҳарбийларининг асосини 201-ҳарбий база аскарлари ташкил этади. Улар орасид тоғ мото-ўқчи, танк ва артиллерия қўшинлари бор. Шунингдек махсус бўлинмалар, радиацион, кимёвий, биологик ҳимоя ва радиоэлектрон кураш бўлинмалари ҳам бор.Ўқув машғулотлар Афғонистонда вазият кескинлашаётган вақтда бўлиб ўтмоқда. У ердан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг қарама-қарши томонлар орасида зиддият кескин ортиб, мамлакат фуқаро уруши ва хаос ичида қолди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/04/19946290_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_4397f74059544fab269004b2a1958696.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, тожикистон, тактик ўқув машғулотлари , россия
дунёда, ўзбекистон, тожикистон, тактик ўқув машғулотлари , россия
Афғонистон чегараси яқинида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий машқларни бошлашди
12:51 05.08.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ўқув-машғулотлари 5 - 10 август кунлари бўлиб ўтади ва унда 2,5 минг ҳарбийлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россия, Тожикистон ва Ўзбкистон ҳарбийлари Тожикистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги Харб-Майдонполигонида ўқув машқлари ўтказишди, деб хабар қилмоқда Россия Марказий Ҳарбий округи қўмондонлиги.
Ўқув машқларнинг тантанали очилиш маросимида аскарларни Россия МҲО қўмондони ўринбосари Евгений Поплавский, Тожикистон мудофаа вазири ўринбосари Абдухошим Ғуломзода ҳамда Ўзбекистон Бош штаби бошлиғи ўринбосари Фаррух Зиябоевлар қутлашди.
“Ўқув машқларнинг асосий мақсади – бу бизнинг давлатлар қуролли кучлари орасида жанговар ҳамкорлик ҳамда яқин алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшинлар тайёргарлигининг юқори даражасини ҳамда аскарлар жанговар руҳи мустаҳкамлигини таъминлашдир”, - деди қутлов сўзида Поплавский.
Ўқув машқлар давомида орттирилган жанговар тажрибани синовдан ўтказиш, қўшинларни қўллашнинг оптимал шаклларини ва жанг олиб боришда умумий ечимлар ишлаб чиқиш, деб қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокидаги ҳарбий ўқув-машғулотлар 5 августдан 10 августга қадар бўлиб ўтади. Унда 2,5 минга яқин ҳарбийлар ва 500га яқин қурол-аслаҳа бирлиги иштирок этади.
Ўшбу ўқув машқларда Россия ҳарбийларининг асосини 201-ҳарбий база аскарлари ташкил этади. Улар орасид тоғ мото-ўқчи, танк ва артиллерия қўшинлари бор. Шунингдек махсус бўлинмалар, радиацион, кимёвий, биологик ҳимоя ва радиоэлектрон кураш бўлинмалари ҳам бор.
Ўқув машғулотлар Афғонистонда вазият кескинлашаётган вақтда бўлиб ўтмоқда. У ердан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг қарама-қарши томонлар орасида зиддият кескин ортиб, мамлакат фуқаро уруши ва хаос ичида қолди.