ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ўзбекистонда иккинчи партия президентликка номзодини эълон қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Адолат" социал демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимовни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди.
Бу ҳақда бугун ўтказилаётган партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.