ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Афғонистон АҚШ босими остида беш минг нафар асир жангариларни, шу жумладан "Толибон"* қўмондонини ҳам озодликка чиқарди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбасига таянган ҳолда.
Нашр суҳбатдоши сўзларига кўра, Жангарилар, озодликка чиқишдан олдин ҳукумат кучларига қарши зиддиятларда иштирок этмаслик тўғрисида келишувни имзолаган бўлсаларда, аммо озодликка чиққач яна афғон армияси билан жангга киришган.
1 майдан сўнг АҚШ ва НАТО Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини чиқара бошлагач, Афғонистондаги вазият ўткир тус олди.
Бу жараён 2020 йилда толиблар ва АҚШ вакиллари ўртасида имзоланган тинчлик битими доирасида рўй бермоқда.
Илгарироқ, Sputnik радиоси афғон Мудофаа вазирининг уйига қуролланган шахслар бостириб боргани ҳақида хабар берган эди.
Хабарда айтилишича, Афғонистон мудофаа вазирининг уйига сешанба куни худкуш-террорчилар ҳужум уюштирган, буни оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Сал аввал эса номаълум шахслар Қобулда афғон ҳарбий идораси раҳбари Бисмиллоҳ Хон Муҳаммадий ва парламент қуйи палатаси депутати Азим Бағлонийнинг уйига кириб боришгани ҳақида хабар берилган эди.
Портлашлар ва ўққа тутишлар юз берганлиги айтилганди.
"Саккиз нафар тинч аҳоли ўлдирилган, яна 20 нафари, жумладан, Муҳаммадийнинг тан соқчилари жароҳатланган", – деган Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили.
Маълумотларга кўра, ҳужум беш соатга яқин давом этган, натижада бешта худкуш-террорчилар йўқ қилинган.
* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.