ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитаси коронавирус пандемияси шароитида “Шаҳрисабз тарихий маркази” объектини тиклаш бўйича вазифалар ижроси муддатини яна бир йилга узайтирди, деб хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги.
Тегишли қарор қўмитанинг Хитойнинг Фучжоу шаҳрида бўлиб ўтганкенгайтирилган 44-сессиясида қабул қилинди.
Шунингдек, сессияда бутунжаҳон маданий мероси объектлари ҳисобланган “Шаҳрисабзнинг тарихий маркази”, “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси”, “Бухоронинг тарихий маркази” ва Хивадаги “Ичан-қалъа” ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон иштирокидаги кўпмиллатли табиий мерос объекти бўлмиш “Ғарбий Тян-Шан” бўйича Ўзбекистон учун ижобий қарорлар қабул қилиниши таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрисабз ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолдирилган.