Аслида ундай эмас, Ғарб томонидан тилка пора қилинган давлатлар ўз бирлигини тикламоқчи холос. Бу албатта осон эмас ва маҳаллий аҳолига қимматга тушмоқда. Афғонистонда АҚШ қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг фуқаро уруши бошланди. Ливияда эса мамлакат ичидаги мухолифат кучлари ва ташқи манфаатлар тўқнашуви остида ушбу уруш бир неча йилдан бери давом этмоқда.
Ана шундай вазиятда кичик Қаззофий – Сайф ул-Ислом сиёсий саҳнага чиқмоқда. Яқинда New York Times нашрида унинг интервьюси эълон қилинди. “Қаззофийнинг ўғли тирик ва Ливияни қайта ўз қўлига олмоқчи” сарлавҳали мақолада айтилишига кўра, Сайф ул-Ислом Ливияда фуқаро урушини тўхтатиб, мамлакатни қайта бирлаштирмоқчи эканини айтиб ўтган.
Сайф ул-Ислом – Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг иккинчи ўғли бўлиб, у 2011 йилга қадар шоҳона ҳаёт кечирган эди. У Швейцария ва Англида ўқиган. АҚШ Қаззофийга зарба берганидан сўнг эса Зинтон шаҳрида мухолифат кучлари томонидан қўлга олинган эди. Пойтахт Триполида уни ўлимга ҳукм қилишган бўлса-да, зинтанликлар Сайф ул-Исломнинг ҳаётини сақлаб қолишган. Гарчи уни қамоқхонага жойлаштиришган бўлса ҳам.
Ўтган давр мобайнида ўзгаришлар кўп бўлди. Сайф ул-Исломнинг ҳам сочи оқарди, собиқ мухолифатчилар унинг дўстларига айланишди, кўп йиллик хаос ва уруш, йўқотишлардан сўнг Ливия халқи ҳам мамлакатни қайта тиклашни орзу қила бошлади. Ушбу вазиятда кичик Қаззофий дарҳақиқат мамлакатни бирлаштирувчи ягона тимсол бўлиши мумкин.
“Сиз ўтган даврни фуқаро уруши ёки “қора кунлар” деб айтишингиз мумкин, лекин революция эмас. Улар мамлакатни зўрлашди. Пул йўқ, хавфсизлик йўқ, ҳаёт йўқ. Заправкага борсангиз дизель ҳам йўқ. Биз Италияга нефт ва газ экспорт қиламиз – у мамлакатнинг ярмини ёритамиз. Ўзимизда эса - свет йўқ. Бу ютқазиш эмас, бу фиаско. Ўтмишга қайтиш вақти келди” – деган Сайф ул-Ислом ўз интервьюсида.
Кичиқ Қаззофий, албатта, ўтмиш деганда отаси давридаги диктатура эмас, ўтмишдаги халқ бирлигига қайтишни назарда тутган эди. 2011 йилда Ливияда қўзғолон кўтарганлан айнан Қаззофий режимига қарши бўлган эди. Лекин Қаззофийсиз Ливиянинг ўзи ҳам ягона дивалат сифатида мавжуд бўлмай қолди.
Бунга бир томондан Ливия ҳудудида яшаётган қабилаларнинг тарқоқлиги ва ҳар кимга бўй сунишни истамаслиги сабаб бўлди. Айни дамда мамлакат шарқий ва ғарбий бўлакларга бўлиниб қолган. Шарқда етакчилик қилаётган маршал Халиф Хафтар бир неча бор Ғарбни қўл остига олишга уринди, лекин муваффақиятсиз. Бундай вазиятда иккала тарафни ва кўплаб қабилаларни бирлаштириш учун ягона шахс керак. Етмиш ёшли Хафтар буни уддалай олмайди ва Сайф ул-Ислом ана шундай ягона фигура бўлиши мумкин.
Чунки Ливия ягона давлат сифатида 70 йил мавжуд бўлган бўлса ушбу даврнинг 40 йили давомида уни Қаззофий бошқарган. Ҳозирги хаос даври билан солиштирганда Қаззофий даврининг ютуқлари яхшироқ кўзга ташланмоқда. Фуқаро урушидан чарчаган халқ албатта олдинги тинчлик замонларнини қўмсаши табиий.
Ушбу факторларни ҳисобга олганда кичик Қаззофий номзоди – халқ орасида фаворит бўлиши табиий. Айрим маълумотларга қараганда бугунги кунда уни Ливия аҳолисининг 57 % қўллаб-қувватламоқда. Қаззофийнинг ўзи эса, йил охирида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган сайловларда иштирок этиши ёки этмаслиги ҳақида ҳеч нарса демаган.
Ливияда президент ва парламант сайловлари 24 декабрга белгиланган, лекин мамлакатда 10 йилдан буён давлат бошқаруви йўқ, сайловлар ҳам бир неча бор кўчирилган эди. Бу сафар ҳам уларнинг бўлиб ўтиши шубҳа остида. Президентликка даъво қилаётганларнинг аксарияти - қуролли тўдалар.
Шу сабабли ҳам кичик Қаззофий муддатидан олдин ўзининг президент бўлиш истагини эълон қилаётгани йўқ.
“Улар Ливияда кучли давлат бўлишини истамайди. <...> Шу сабабли ҳам улар сайловлардан қўрқишади. Улар мамлакатни қонуний президент, ҳукумат бошқаришига қарши", - дейди Қаззофий ўз интервьюсида.
Қаззофий расман ўз номзодини эълон қилса, Ғарб уни дарҳол “руслар билан алоқада” айблашига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Чунки The New York Times ҳозирданоқ “Саиф аль-Ислам ғалабасини Кремль қўллаб-қувватлаган бўларди” деб ёзмоқда. Газета ёзишишга кўра, “Россия ҳозир ҳам можаро томонларини қўллаб қувватламоқда ва Ливияга ёлланма аскарларни жўнатмоқда”.
Демак, Ғарб мамлакатни тилка пора қилди, Россия эса уни қайта тикламоқчи. Ҳа балким. Бизга бундай ғоя маъқул - бу фақат бизнинг обрўйимизни оширади. Нафақат Ливияда, бутун араб дунёсида. Лекин Москва кичик Қаззофийга аслида ёрдам бермоқдми?
Албатта, йўқ – бу Қаззофийнинг ўз ташаббуси. У Россия билан алоқа ўрнатгани ҳам рост. 2018 йил охирида унинг номидан Россия ТИВига унинг вакиллари Владимир Путин номига хат беришган эди. Унда Саиф ул-Ислом президент бўлиш нияти борлигини ва сиёсий кўмак беришни сўраган эди.
Бироз кейин, Россия Сурияда қўлга олинган ва Ливан қамоқхонасида бўлган Қаззофийнинг кичик укаси Ганнибални қутқаришга ҳаракат қилгани ҳам рост.
Умуман Қаззофийлар оиласи Россияга бегона эмас. Ливия – СССРнинг яқин ҳамкори бўлган, Россия билан ҳам унинг алоқалари яхши бўлган. Икки давлат биргаликда амалга ошираётган лойиҳаларнинг аксарияти Ливия ҳокимияти қулаганидан сўнг музлатиб қўйилган эди.
Айни дамда Москва Ливия можаросининг барча томонлари билан алоқа қилмоқда. Жумладан Триполидаги ҳукумат ва маршал Хафтар билан ва Қаззофийлар оиласи билан ҳам. Агар Сайф ул-Ислом президентликка номзодини қўйса – бу Россия учун мақбул номзод бўларди, чунки Россия, бошқа ташқи кучлардан фарқли ўлароқ, Ливияда ягона ҳукумат қайта тинланишини истайди.
АҚШ учун эса – Қаззофийнинг қайтиши “обрўйига берилган зарба” бўларди, деб ёзади нашр. Иккинчи ўринда – Франция. Улар ҳам Қаззофийлар қайтишидан манфаатдор эмас. Чунки 2011 йилдаги давлат тўнтарувидан сўнг Сайф ул-ислом Франциядан кўп миллионли қарзни қайтаришни талаб қилган эди.
Булардан умумий хулоса шуки, Қаззофийлар ҳукумат бошига қайтиши Россия учун ижобий натижа бўларди. Бу Россия Ливияда қандайдир “пухта иш қилгани” учун эмас, балким Ғарб давлатларининг навбатдаги хатосини кўрсатиш учун ва дунёда бошқа “Ливиялар” бўлмаслиги учун, ва асосийси, Ливиянинг тинч ва суверен келажаги учун.