Токио Олимпиадаси: мусобақаларнинг ўнинчи кунида ҳам ўзбекистонликлар медалсиз қолишди

Токиодаги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Суҳроб Хўжаев ва Жалгасбай Бердимуратов рақибларига мағлуб бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Токиода давом этаётган Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Суҳроб Хўжаев ва Жалгасбай Бердимуратов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Афсуски, уларнинг чиқиши муваффақиятсиз якунланди.

Ўзи учун энг яхши кўрсатгич, аммо мусобақада охирги ўринда

Эрта тонгдан мусобақалар доирасида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича спортчи Суҳроб Хўжаев ўз омадини синаб кўрди.
Сухроб Ходжаев
“А” гуруҳида иштирок этган Ўзбекистон вакили 71.26 метр натижани қайд этди. Бу билан Хўжаев сўнгги поғонада (15) қолди. Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, бу унинг Олимпиадалардаги энг яхши кўрсатгичидир. Хўжаев аввал Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадаларида қатнашиб, 65.88 ва 70.11 метр натижа кўрсатган.

Юнон-рум курашида ҳам мағлубият

Юнон-рум кураши вакили Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) 1/8 финалда арманистонлик рақиби Карапет Чалянга енгилди. Арманистонлик курашчи ярим финалда Қирғизистон вакилига мағлуб бўлди. Бу билан Бердимуратовнинг бронза медали учун курашишга имконияти қолмади.
Жалгасбай Бердимуратов
Ҳозирча Ўзбекистон вакиллари битта олтин ва битта бронза медалга эга чиқишган. Эртага уч нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Уларнинг ғалаба қозонишларига ишониб қоламиз.