https://sputniknews.uz/20210802/tokio-olimpiadasi-musobaqalarning-oninchi-kunida-ham-ozbekistonliklar-medalsiz-qolishdi-19921080.html
Токио Олимпиадаси: мусобақаларнинг ўнинчи кунида ҳам ўзбекистонликлар медалсиз қолишди
Токио Олимпиадаси: мусобақаларнинг ўнинчи кунида ҳам ўзбекистонликлар медалсиз қолишди
Sputnik Ўзбекистон
Токиодаги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Суҳроб Хўжаев ва Жалгасбай Бердимуратов рақибларига мағлуб бўлишди. 02.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-02T18:32+0500
2021-08-02T18:32+0500
2023-04-05T15:48+0500
ўзбекистон токио олимпия ўйинларида
миллий олимпия қўмитаси
токио олимпиадаси-2020
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/02/19920592_0:69:1300:800_1920x0_80_0_0_ad043d8e5e66f55ba2b13d960c38db0f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Токиода давом этаётган Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Суҳроб Хўжаев ва Жалгасбай Бердимуратов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Афсуски, уларнинг чиқиши муваффақиятсиз якунланди.Ўзи учун энг яхши кўрсатгич, аммо мусобақада охирги ўриндаЭрта тонгдан мусобақалар доирасида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича спортчи Суҳроб Хўжаев ўз омадини синаб кўрди.“А” гуруҳида иштирок этган Ўзбекистон вакили 71.26 метр натижани қайд этди. Бу билан Хўжаев сўнгги поғонада (15) қолди. Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, бу унинг Олимпиадалардаги энг яхши кўрсатгичидир. Хўжаев аввал Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадаларида қатнашиб, 65.88 ва 70.11 метр натижа кўрсатган.Юнон-рум курашида ҳам мағлубиятЮнон-рум кураши вакили Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) 1/8 финалда арманистонлик рақиби Карапет Чалянга енгилди. Арманистонлик курашчи ярим финалда Қирғизистон вакилига мағлуб бўлди. Бу билан Бердимуратовнинг бронза медали учун курашишга имконияти қолмади.Ҳозирча Ўзбекистон вакиллари битта олтин ва битта бронза медалга эга чиқишган. Эртага уч нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Уларнинг ғалаба қозонишларига ишониб қоламиз.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/02/19920592_71:0:1230:869_1920x0_80_0_0_28b999e3e171dd0412e5df726204ba41.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон токио олимпия ўйинларида, миллий олимпия қўмитаси, токио олимпиадаси-2020, спорт
ўзбекистон токио олимпия ўйинларида, миллий олимпия қўмитаси, токио олимпиадаси-2020, спорт
Токио Олимпиадаси: мусобақаларнинг ўнинчи кунида ҳам ўзбекистонликлар медалсиз қолишди
18:32 02.08.2021 (янгиланди: 15:48 05.04.2023) Токиодаги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Суҳроб Хўжаев ва Жалгасбай Бердимуратов рақибларига мағлуб бўлишди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Токиода давом этаётган Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Суҳроб Хўжаев ва Жалгасбай Бердимуратов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Афсуски, уларнинг чиқиши муваффақиятсиз якунланди.
Ўзи учун энг яхши кўрсатгич, аммо мусобақада охирги ўринда
Эрта тонгдан мусобақалар доирасида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича спортчи Суҳроб Хўжаев ўз омадини синаб кўрди.
“А” гуруҳида иштирок этган Ўзбекистон вакили 71.26 метр натижани қайд этди. Бу билан Хўжаев сўнгги поғонада (15) қолди. Миллий олимпия қўмитасининг
маълум қилишича, бу унинг Олимпиадалардаги энг яхши кўрсатгичидир. Хўжаев аввал Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадаларида қатнашиб, 65.88 ва 70.11 метр натижа кўрсатган.
Юнон-рум курашида ҳам мағлубият
Юнон-рум кураши вакили Жалгасбай Бердимуратов (-77 кг) 1/8 финалда арманистонлик рақиби Карапет Чалянга енгилди. Арманистонлик курашчи ярим финалда Қирғизистон вакилига мағлуб бўлди. Бу билан Бердимуратовнинг бронза медали учун курашишга имконияти қолмади.
Ҳозирча Ўзбекистон вакиллари битта олтин ва битта бронза медалга эга чиқишган. Эртага уч нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Уларнинг ғалаба қозонишларига ишониб қоламиз.