ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Сўнгги сутка давомида Афғонистон ҲҲК "Толибон" (Россияда таъқиқланган) ҳаракатининг элликдан ортиқ жангариларини йўқ қилишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот-маркази.
""Ҳирот провинциясининг Гузара, Карух ва Сиавашан уездларига жангарилар ҳужумларини қайтариш давомида ҳукумат кучлари томонидан жанговар авиация кўмагида 52 толиб ўлдирилди ва яна 47 таси яраланди", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги кўплаб қурол-яроқ, ўқ-дорилар ва техникалар йўқ қилинганлигини хабар қилмоқда.
Идора хабарига кўра, оғир йўқотишларга қарамай, жангарилар аввалгидек мамлакат ғарбидаги уездлар устидан йўқотилган назоратни қайтаришга уринишлардан воз кечмаяпти.
Ҳирот ҳокимиятининг хабарига кўра, толиблар Карух уездига ҳужум уюштириш учун қўшни провинциялардан ўз тарафдорларини тўплашган.
Бу уезд Афғонистон ҳукумат кучлари томонидан 23 июл куни толиблардан тортиб олинган ва ўша вақтдан буён жангарилар уни ўз назорати остига олиш бўйича ҳаракатларни тўхтатмаяптилар.
Афғонистон миллий армияси 207 "Зафар" корпуси қўмондони Хаял Набий Ахмадзай ўз вазифаларига террористик ҳужумларни жиловлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва Ҳирот хавфсизлигини таъминлаш сингари масалалар киришини маълум қилди.