https://sputniknews.uz/20210730/toliblar-afgoniston-hhk-hujumi-ostida--katta-yoqotishlarga-duch-kelmoqda-19883311.html
Толиблар Афғонистон ҲҲК ҳужуми остида катта йўқотишларга дуч келмоқда
Толиблар Афғонистон ҲҲК ҳужуми остида катта йўқотишларга дуч келмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ғарби - Ҳирот провинциясидаги жангларда толиблар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. 30.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-30T12:35+0500
2021-07-30T12:35+0500
2021-07-30T12:35+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19614726_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_dc0a918af6fda2f7bdb3a37556b167b7.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Сўнгги сутка давомида Афғонистон ҲҲК "Толибон" (Россияда таъқиқланган) ҳаракатининг элликдан ортиқ жангариларини йўқ қилишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот-маркази.""Ҳирот провинциясининг Гузара, Карух ва Сиавашан уездларига жангарилар ҳужумларини қайтариш давомида ҳукумат кучлари томонидан жанговар авиация кўмагида 52 толиб ўлдирилди ва яна 47 таси яраланди", - дейилади хабарда.Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги кўплаб қурол-яроқ, ўқ-дорилар ва техникалар йўқ қилинганлигини хабар қилмоқда.Идора хабарига кўра, оғир йўқотишларга қарамай, жангарилар аввалгидек мамлакат ғарбидаги уездлар устидан йўқотилган назоратни қайтаришга уринишлардан воз кечмаяпти.Ҳирот ҳокимиятининг хабарига кўра, толиблар Карух уездига ҳужум уюштириш учун қўшни провинциялардан ўз тарафдорларини тўплашган.Бу уезд Афғонистон ҳукумат кучлари томонидан 23 июл куни толиблардан тортиб олинган ва ўша вақтдан буён жангарилар уни ўз назорати остига олиш бўйича ҳаракатларни тўхтатмаяптилар.Афғонистон миллий армияси 207 "Зафар" корпуси қўмондони Хаял Набий Ахмадзай ўз вазифаларига террористик ҳужумларни жиловлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва Ҳирот хавфсизлигини таъминлаш сингари масалалар киришини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20210727/ozbekiston-va-rossiya-afgoniston-yonalishida-hamkorlikni-mustahkamlashga-kelishib-oldi-19845233.html
https://sputniknews.uz/20210730/rossiya-harbiylari-termiz-poligonida-jamlanmoqda-19881807.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19614726_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_34533664824bc8826ea150999bdb7a49.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Толиблар Афғонистон ҲҲК ҳужуми остида катта йўқотишларга дуч келмоқда
Афғонистон ғарби - Ҳирот провинциясидаги жангларда толиблар катта йўқотишларга дуч келишмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Сўнгги сутка давомида Афғонистон ҲҲК "Толибон" (Россияда таъқиқланган) ҳаракатининг элликдан ортиқ жангариларини йўқ қилишга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот-маркази.
""Ҳирот провинциясининг Гузара, Карух ва Сиавашан уездларига жангарилар ҳужумларини қайтариш давомида ҳукумат кучлари томонидан жанговар авиация кўмагида 52 толиб ўлдирилди ва яна 47 таси яраланди", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги кўплаб қурол-яроқ, ўқ-дорилар ва техникалар йўқ қилинганлигини хабар қилмоқда.
Идора хабарига кўра, оғир йўқотишларга қарамай, жангарилар аввалгидек мамлакат ғарбидаги уездлар устидан йўқотилган назоратни қайтаришга уринишлардан воз кечмаяпти.
Ҳирот ҳокимиятининг хабарига кўра, толиблар Карух уездига ҳужум уюштириш учун қўшни провинциялардан ўз тарафдорларини тўплашган.
Бу уезд Афғонистон ҳукумат кучлари томонидан 23 июл куни толиблардан тортиб олинган ва ўша вақтдан буён жангарилар уни ўз назорати остига олиш бўйича ҳаракатларни тўхтатмаяптилар.
Афғонистон миллий армияси 207 "Зафар" корпуси қўмондони Хаял Набий Ахмадзай ўз вазифаларига террористик ҳужумларни жиловлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва Ҳирот хавфсизлигини таъминлаш сингари масалалар киришини маълум қилди.