Ўзбекистон ва Россия Афғонистон йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди

Россия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Мальгинов билан учрашди.
Мулоқотда Афғонистондаги мавжуд вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғон масаласида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш боʻйича атрофлича фикр алмашилди.
"Бу бошланиши": юз минглаб афғон қочқинлари толиблар ҳужуми ва АҚШ бомбардимони оқибатидир
Россия элчиси Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда, шунингдек, минтақавий интеграция жараёнларига мазкур давлат иштирокини таъминлашда Ўзбекистоннинг муҳим ролини таъкидлади.
О.Мальгинов икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади. Шунингдек, натижалари минтақалараро алоқани мустаҳкамлашга хизмат қиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясини (2021-йил 15-16-июл) муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.