Украина энди жим бўлади. Байден ва Меркел “Шимолий оқим” ҳақида келишиб олишди

Россия “Шимолий оқим-2” билан Украинани шантаж қилиш нияти йўқ, у Киевга босим ўтказиш дастаги ҳам эмас, шунчаки тижорий лойиҳадир - демоқда Кремль.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. АҚШ ва Германия орасида имзоланган келишув тафсилотлари аниқ бўлмасдан туриб Киев Вашингтонни “ақл билан иш қилишга” чақира бошлаган эди. Украина хулосасига кўра, “Шимолий оқим-2” нафақат Украинага балким бутун дунёга хавф солмоқда.
“Россия ҳар доим энергия манбааларидан сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланиш нияти йўқлигини таъкидлаб келган. Бу ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Барча келишувлар тижорий мақсадга асосланган”, - деб тушунтиради Дмитрий Песков қайта-қайта.
Вашингтон ва Берлин орасида имзоланган янги шартноманинг моҳияти – Россия энергия манбааларидан сиёсий қурол сифатида фойдаланишга йўқ қўймаслик. Бу борада Вашингтон Украина ва Польша билан маслаҳатлашгани ҳам маълум.
Давлат Департаменти хулосасига кўра, немислар муросага келиш учун идрокли таклифлар билдиришган ва натижада Вашингтон 98%га якунланган газ қувури ишга тушишига тўсқинлик қилмайдиган бўлган.
Агар Россия газ қувуридан суистеъмол қилиш ниятлари аниқланган ҳолда, Германия бунга қарши чора кўради. Олдин Германия Москвага қарши бир томонлама чоралар кўришга қарши эди. Афтидан ҳозир ҳам бундан хурсанд эмасга ўхшайди.
"Шимолий оқим— 2"га қарши сўнгги жанг бошланди
Шунингдек, Берлин “Яшил фонд”га инвестициялар киритишга тайёр. Ушбу фонд Украинага экологик тоза энергия манбааларига ўтишга ёрдам бериши керак. Гап камида бир миллиард доллар ҳақида кетмоқда. Германия унинг биринчи тўлови – 175 млн долларини тўлашган рози бўлган. Яна Берлин Киевга энергетика манбаалари бўйича махсус вакилини юборади ва унга 70 млн доллар ҳам бериб юборади.
Ундан ташқари, Берлиндан Россия ва Украина орасида газ транзити бўйича шартномани камида яна 10 йилга чўзишда ёрдам кўрсатишни талаб қилишмоқда. Унинг муддати 2024 йилда тугайди. Бу мавзуда Меркель Путин билан 21 июл куни кечқурун телефон орқали мулоқот қилди.
Россия президенти “Шимолий оқим-2” лойиҳасини ишга туширишда Германиянинг ҳаракатларининг қатъий ва кетма-кетлигини юқори баҳолади ва лойиҳа “фақат тижорий характерга” эга эканини таъкидлади. Суҳбат якунида Москва ҳам Берлин ҳам “оқим”нинг қуриб битказилишига яқин вақт қолганидан мамнунликларини билдиришди.

Ким қарши

Украина “Шимолий оқим-2”га қарши сўнгги дамга қадар кураш олиб борди. Владимир Зеленский ШО-2нинг тақдири АҚШ қўлида эканини ва ЕИ уларга эргашиши кераклигини таъкидлаб келди. У Меркель билан 12 июл куни Берлинда учрашиб лойиҳани бекор қилишни сўради, лекин рад жавобини олди.
Шундан сўнг Киев Меркельни “Украина манфаатларини сотганини” эълон қилди. Politico, нашри ёзишига кўра, Вашингтон Киевдан ўзини босиб олишни сўраган. Омма олдида ҳамкорлар режасига қарши чиқиш америка-украина муносабатларига зарар етказиши мумкин.
“Шимолий оқим-2” душмани Германияда шитоб билан ютқазмоқда
АҚШ ва Германиянинг Шимолий Оқим бўйича келишуви бир қатор америкалик сенаторларга ҳам маъқул келмаган. Техаслик республикачи Тед Круз ушбу келишувни "АҚШ учун ҳалокат ва Путиннинг булажак авлодлар учун сиёсий ғалабаси" деб атади.
“Украина ва Европа сиёсатини Путинга топширишди” деди яна бир республикачи Стив Уомак. Учинчи республикачи Жим Риш айтишига кўра, 11 август куни Европа энергетика хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун чиқали (PEESA), ўшанда Оқ уй – санкциялардан нима мақсадда воз кечганини ёзма равишда тушинтириб беришга мажбур бўлади.
Америка ҳукумати PEESAдоирасида санкциялар киритиш ҳуқуқини сақлаб қолишган.
Бефойда қаршилик
Украиналик иқтисодчи Александр Охрименко айтишига кўра, киев йирик сармоялар кутиши керак эмас. Россияга таъсир ўтказишнинг йўли йўқ.
“Шартнома шунчаки расмиятчилик учун бўлади. У ерда энергетик шантажга йўл қўймаслик учун умумий иборалар бўлади холос, Украина номи эсга олинмаслиги ҳам мумкин”, - деди РИА Новости билан бўлган суҳбатда иқтисодчи.
Германиялик сиёсатчи Александр Рар ҳам худди шундай фикрда. “Киев баёноига ыараганда, улар пул кутаяпти. Лекин ҳозир вазият бошқача. Украинага ҳеч ким шунчаки Россияга қаршилик кўрсатгани учун пул совға қилмайди, - дейди у. Муқобил услуб – немис компанияларини Украинада бизнес қилишга жалб этиш. Лекин бунинг учун шароит етишмайди: ҳуқуқий тизимга ўзгартириш киритиш керак, хусусий мулк борасида”.
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Бу нарса америкаликларга ҳам таалуқли. Улар ўз суюлтирилган газни Германияга сотишдан манфаатдор эмас (чунки Осиё бозорида у 2 баравар қиммат туради) ва шу билан бирга Украина ривожланпиши учун пўл тўлашни ҳам истамайди, - дейди Рар.
“Бу кўпроқ трансалантик муносабатлар муаммоси, Москва ва Вашингтон муаммоси эмас. Буни Америка сиёсатининг мағлубияти ёки соғлом фикр ғалабаси дейиш мумкин. Байден катта ёки кичик хато орасида бирни танлаш керак эди. У АҚШнинг асосий ҳамкорларидан бири билан муносабатларни бузишни истамади”, - дейди Россия халқар ишлар бўйича кенгаши директори Андрей Кортунов.
Буни кўпроқ Германия ғалабаси дейиш мумкин.
“Меркель бўш келмади, натижада америкаликлар ўз режеларидан воз кечишга мажбур бўлишди”, - дейди Кортунов.
“Бу босқичда ушбу лойиҳанинг амалга оширилишига қаршилик қилиш бефойда эди, - дейди Иқтисодиёт олий мактаби халқаро муносабатлар бўлими доценти Татьяна Романова. Лекин келажакда янги хавфлар пайдо бўлиши мумкин. 2030-2035 йилларда муқобил энергетика манбаалари ривожланиши билан муаммо АҚШ босимида эмас Европада энергетика баланси ўзгаришига кўпроқ боғлиқ бўлади”.
Узоқ вақт давоми этган кураш ва тортишувлардан сўнг “Шимолий оқим-2” лойиҳаси якунига етмоқда. Германия ушбу қувур учун узоқ вақт курашди. Ангела Меркель ҳукуматни тарк этганидан сўнг ҳам Германия ушбу лойиҳадан воз кечмайди. Яшил энергетика ҳам ўз йўлига, газнинг барибир ўз ўрни бор. Демак жуда қиммат ва узоқ кутилган лойиҳа ўзини оқлайди.