Фарғонада ўсмирлар таксичини вахшийларча ўлдириб, далага ташлаб кетишди

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши очилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда 19 июл куни 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини вахшийларча ўлдириб далага ташлаб кетишганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 164 (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.