Афғонистондан АҚШ ва НАТО қўшинларининг тўлиқ чиқарилиши ортидан толиблар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида ўта шафқатсиз қуролланган жанглар рўй бера бошлади.
Шу билан бирга террористик ҳаракат давлат ҳокимиятини тўлиқ қўлга олишга очиқчасига даъвогарлик қилмоқда, оппонентлар билан келишишни ҳатто хоҳламаяпти ва ташқи томонга тобелигини деярли яширмаяпти.
20 июлда бўлиб ўтган Мусулмонларнинг муқаддас Қурбон Ҳайит байрами кунида Қобулда учта ракета зарбаси юз берди – намоз адо этилаетган вақтда президент саройида учта ракета портлади. Бир кун олдин толиблар сулҳ ҳамда Афғонистондаги асирларни озодликка чиқариш ҳақидаги келишув барбод бўлгани тўғрисида маълум қилишган эди
Жанговар ҳаракатлар замирида Покистоннинг деструктив (бузғунчи) роли тобора ўзини намоён этмоқда.
Илгарироқ Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуманда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Покистоннинг афғон йўналишидаги фаолиятини қоралаган ва Покистондаги “Толибон”* тарафдорлари афғон халқига етказилаётган зиёнларни кўриб очиқчасига “байрам қилишаётгани” ҳақида гапирган эди.
Разведка маълумотларига кўра, охирги ой давомида Покистондан Афғонистонга ўн мингдан зиёд жангарилар кириб келишган.
Шу билан бирга, “Толибон”* халқаро террористик ташкилотлар билан алоқаларни давом эттирмоқда, гарчи АҚШ билан Дохада тузилган келишувга биноан у “Ал-Қоида” ва бошқа террористик ташкилотлар (Афғонистон ҳудудида 30га яқин террористик ташкилотлар фаолият юритиб келади) билан алоқаларни узиши керак эди.
Покистон “Толибон”* ҳаракатини қўллаб-қувватлаяпти ва Ҳиндистон билан можароларни давом эттирмоқда. Ушбу рақобат Афғонистон ва чегарадош бўлган Марказий Осиё мамлакатларига зиён еткизади. Толиблар Покистон мадрасаларида “жиҳод”га ўқитилган. Минтақа аҳолиси бир қисмининг бошқариладиган, сал олдинроқ эса ташқи томондан молиялаштирилган Толибон*нинг диний-ватанпарварлик риторикасига бўлган ҳайрихоҳлиги ўзини оқланмайди. Қўшни давлатларнинг Диний давлат мафкуралари ёки манфаатлари Афғонистонда кўп йиллик уруш давомида ватандошларнинг оммавий қатл этишига оқлов сифатида хизмат қила олмайди.
АҚШнинг Афғонистонда ярашув бўйича махсус вакили Залмай Халилзод 20 июль куни Исломободда мамлакат Бош вазир Имрон Хон ва Покистон армияси раҳбари генерал Қамар Жавод Бажвай билан музокаралар ўтказди. Томонлар, аслида фаол равишда толиблар томонидан фаол саботаж қилинаётган, афғонлараро тинч музокараларнинг муҳимлигини қайд этишди.
Душманликнинг яна бир мисоли. Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Ханиф Атмар ва Шоҳ Маҳмуд Қурайший 19 июль куни Исломободда Афғонистон элчиси қизининг ўғирлаб кетилиши масаласини муҳокама қилдилар. Асирликдан чиққанидан кейин қиз шифохонада ётибди. Ушбу тасодифан рўй бермаган ҳодиса фонида Кобул Покистондан элчисини ва баъзи дипломатларни чақириб олди.
Қочоқлар ҳозирча қайтиб келишмоқда
Шимолий вилоятлардаги шиддатли жанглар ва Афғонистоннинг чегараолди ҳудудлари устидан толиблар* назорати қочқинлар оқимини келтириб чиқаради. Мисол учун, Бадахшон провинцияси Вахон уезди Андемин афғон қишлоғи (этник қирғизлар) аҳолисининг каттагина гуруҳи 14 июль куни ўзларини ва ўз мулкларини қутқараман деб, Тожикистон ҳудудига ўтди. Аввалроқ, Қирғизистон ҳукумати афғон қирғизларини ўз ҳудудларига жойлаштиришга тайёрлигини эълон қилган эди. Бироқ, тўрт кун ўтгач, барча 345 Афғонистон фуқаролари транспорт воситалари ва 4000 бош чорва моллари билан Тожикистон ҳукумати томонидан ўз ватанига қайтарилди.
Аввалроқ Афғонистоннинг юзлаб ҳарбий хизматчилари ва тинч аҳолиси толибондан қочиб Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтдилар. Қочқинлар вақтинча бошпана, озиқ-овқат ва тиббий ёрдам билан (БМТ конвенциясига мувофиқ) таъминланган, сўнгра афғон ҳудудига қайтарилган. Агар жанговар ҳаракатлар босими остида миграция оқими ўнлаб ва юз минглаб одамларни ташкил қила бошласа, уларни оператив тарзда Афғонистонга қайтаришнинг иложи бўлмайди. Шунда Марказий Осиё мамлакатлари, ҳаттоки, толиблар Афғонистон чегараларини кесиб ўтмаган тақдирда ҳам афғон турбулентлиги зонасига тушиб қоладилар.
Туркияга (Эрон орқали) қочқинлар оқими тобора ўсиб бормоқда – кунига 1000 нафаргача афғонларни ташкил этмоқда. Мигрантларнинг айтишларича, улар толиблар ўз ҳаётига таҳдид солаётгани туфайли қочмоқдалар ва улар моддий ёрдам сўрашмоқда. Туркия расмийлари учун бу оқим критик нуқтага етмаган, аммо кўплаб қочқинларнинг ҳужжатлари йўқ. Бу ҳолат толибон ёки гиёҳванд моддалар савдосини барча жўғрофий йўналишларда кенгайтириш учун идеал ниқоб. Толибоннинг таҳдидларига қарамай, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яна 20 июль куни яна бир бор Анқара-Кобул халқаро аэропорти хавфсизлигини – Вашингтоннинг маъмурий-молиявий кўмаги ёрдамида таъминлашга тайёрлигини эълон қилди.
Йўл-йўлакай турк оммавий ахборот воситалари Афғонистонда Туркияни жуда яхши кўришларини аҳоли онгига сингдиришмоқда. Матбуотдаги хабарларга кўра, мусулмонларгача бўлган тарихда Афғонистон кўп сонли турк қабилалари учун ватан бўлган, ислом қабул қилингандан кейин Салжуқийлар давлати таркибига ўтиб қолган. Гўёки, туркларнинг борлиги (ҳукмронлиги) кейинчалик ҳам сақланиб қолган. Афғонистон 1921 йил 1 мартда “янги” Туркияни тан олган биринчи мамлакат бўлган ва Туркияга биринчи хорижий ташрифни Афғонистон қироли амалга оширган. Бундан келиб чиқадики, турк қўшинларига Кобулдан кетиш асло мумкин эмас.
Эрдўғаннинг муаммоси битта – муросасиз “қардош” Толибонни ушбу гуманитар миссия ёки Анқаранинг ҳарбий авантюрасига ишонтириш. Анқара толибларни Кобул чегарасида ўзининг дронлари ва “субпудратчилари” – толиблар билан ўз ҳисоб китобига эга бўлган исломий уюушмалар ёрдамида “тийиб туриш”ни режалаштирган. Москва нима бўлган тақдирда ҳам туркларнинг ушбу оптимизмига қўшилмайди.
Россия ва КХШТ позициялари
Россия РФ Мудофаа вазирлиги Афғонистон чегарасида қатор йирик контртеррор маневрларини тайёрламоқда. Масалан, 30 июль куни Сурхондарё вилоятида Россия-Ўзбекистон машғулотлари старт олади. Бунга парраллел равишда Ўзбекистон Тожикистонга ўз авиация ва спецнасларини ташламоқда – мақсад чегарадош Хатлон вилояти Ҳарб-Майдон ҳарбий полигонида Россия-Тожикистон-Ўзбекистон қўшма машғулотларини ўтказишни амалга оширишдир. Россиялик танкчилар 20 июль куни у ердга Тожикистоннинг Ляур полигонидан 200 км лик маршни амалга оширишади.
Афғон чегарасида КХШТ оператив гуруҳи фаолият юритмоқда. Тожикистонда 201-Россия ҳарбий базаси, Қирғисистонда эса “Кант” Россия авиабазаси жанубий сарҳадларда коллектив хавфсизликни кафолатлайди.
Масалан, янгиланган Ми-8 вертолётларининг экипажлари 22 июлга қадар Иссиқкўл вилоятидаги Тян-Шан тоғларида жойлашган Эделвейс ҳаво зонасида уч кунлик учиш-тактик машқлари давомида десант туширишни машқ қиладилар.
Экстремистлар Марказий Осиёга кириб келган тақдирда, Москва КХШТ линяси бўйича ва икки томонлама асосда ўз минтақавий иттифоқчиларига ёрдам беришга тайёр – бу принципиал позицияни кеча Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игор Лякин-Фролов тасдиқлади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Марказий Осиё мамлакатлари ўз ҳудудларида Америка ҳарбий базаларини жойлаштириш ниятида эмаслигини эслатиб ўтди ва бу билан КХШТ мустаҳкамлиги захирасини алоҳида таъкидлади.
*Толибон – Россия Федерациясида тақиқланган террористик ташкилот.