Афғонистоннинг барча қўшнилари у ерда тинчлик бўлишини истайди - Имран Хан

© Пресс-служба президента УзбекистанаИмран Хан
Имран Хан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Oбуна бўлиш
Ҳозир Толибон ўзини ғолиб деб ҳис қилмоқда, шунинг учун ҳам улар муросага келишни ва ҳеч кимга қулоқ солишни истамайди - Имран Хан.
ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Афғонистонинг барча қўшнилари у ерда тинчлик бўлишини исатйди, деди Покистон бош вазири Имран Хан, Тошкентда бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро анжуманинида. Sputnik мухбири хабарига асосан.

"Президент Ғани Покистонни салбий нуқтаи назардан айтиб ўтган бўлса ҳам, Афғонистонга энг кўп таъсир қилаётган мамлакат бу – Покистон. Ҳозир Афғонистонда 70 минг киши яраланган.

Биз ҳар доим вазиятни тинчлик йўли билан ҳал қилиш тарафдори бўлганмиз. Шунга ҳаракат қилганмиз. Сиз Покистонга тинчликка ёрдам берувчи ҳамкор сифатида қарашингиз керак.
АҚШ – муаммони ҳарбий йўл билан ҳал қилиш йўлини ахтаришган ва Афғонистонда кучли ҳарбий машина яратишган эди.
Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Ашраф Ғани айрим қўшни давлатлардан Афғонистон ишларига аралашмасликни сўради
Нега ҳозир Толибон ўзаро муросага келишни истамаяпти? Улар ҳозир ўзларини ғолиб деб ҳис қилишмоқда, шунинг учун ҳам ҳеч кимга қулоқ солишни истамайди.
Афғонистоннинг барча қўшнилари у ерда тинчлик бўлишини истайди. Бизда миллионлаб қочқинларни қабул қилиш учун имкон йўқ”, - деб сўзини якунлади Имран Хан.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган юқори даражали халқаро Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15та парламент делегациялари, 37та ТИВ делегациялари ва 10та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган. Тадбир арафасида меҳмонлар умумий сони 600нафарга яқин бўлиши эълон қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0