Жириновский: Россия ватандошларга Марказий Осиёдан кетишга ёрдамлашиши керак

Сиёсатчи ватандошларнинг Марказий Осиё мамлакатларидан эвакуация қилиниши зарурати сабаби сифатида Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашувини келтириб ўтди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. ЛДПР фракцияси раҳбари, депутат Владимир Жириновский Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилувчи россияликларга эътибор қаратишга чақирди.
Сиёсатчи ўзининг Telegram-каналида Афғонистонда вазият зиддийлашгани ва Марказий Осиё мамлакатларига экстремистик уюшмаларнинг ўтиб кетиши хатари ошгани муносабати билан Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчиларга ёрдам бериш зарурлиги тўғрисида ёзиб қолдирган.
Толиблар муваффақиятига қўшнилар қандай муносабатда?
"Бунинг учун Россия ТИВ Марказий Осиё мамлакатларидаги элчихоналаримизга кўчишни истовчиларга 2 ҳафта ичида Россия Федерацияси паспортларини расмийлаштириш ҳақида топшириқ бериши мумкин", - деган Жириновский.
Депутат илгарироқ ҳам Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият ривожи ҳақида ўз фикрларини билдирган.
Жумладан, Жириновский Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий база - Афғонистондан террорчилар ҳужумини тийиб турган ягона сабаб эканлиги ҳақида гапирган. Шунингдек, сиёсатчи, толиблар мамлакат учун курашда устун келишларини прогноз қилган.