https://sputniknews.uz/20210720/jirinovskiy-rossiya-vatandoshlarga-markaziy-osiyodan-ketishga-yordamlashishi-kerak-19748274.html
Жириновский: Россия ватандошларга Марказий Осиёдан кетишга ёрдамлашиши керак
Жириновский: Россия ватандошларга Марказий Осиёдан кетишга ёрдамлашиши керак
Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатчи ватандошларнинг Марказий Осиё мамлакатларидан эвакуация қилиниши зарурати сабаби сифатида Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашувини келтириб ўтди 20.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-20T10:45+0500
2021-07-20T10:45+0500
2021-07-20T10:45+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
жириновский
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1e/18986073_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f742ab184b7d6aaed4a0911048747336.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. ЛДПР фракцияси раҳбари, депутат Владимир Жириновский Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилувчи россияликларга эътибор қаратишга чақирди.Сиёсатчи ўзининг Telegram-каналида Афғонистонда вазият зиддийлашгани ва Марказий Осиё мамлакатларига экстремистик уюшмаларнинг ўтиб кетиши хатари ошгани муносабати билан Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчиларга ёрдам бериш зарурлиги тўғрисида ёзиб қолдирган."Бунинг учун Россия ТИВ Марказий Осиё мамлакатларидаги элчихоналаримизга кўчишни истовчиларга 2 ҳафта ичида Россия Федерацияси паспортларини расмийлаштириш ҳақида топшириқ бериши мумкин", - деган Жириновский.Депутат илгарироқ ҳам Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият ривожи ҳақида ўз фикрларини билдирган.Жумладан, Жириновский Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий база - Афғонистондан террорчилар ҳужумини тийиб турган ягона сабаб эканлиги ҳақида гапирган. Шунингдек, сиёсатчи, толиблар мамлакат учун курашда устун келишларини прогноз қилган.
https://sputniknews.uz/20210713/toliblar-muvaffaqiyatiga-qoshnilar-qanday-munosabatda-19658872.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1e/18986073_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ca91bfcfec069c5d7e84403e13b31c9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, жириновский, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, жириновский, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Жириновский: Россия ватандошларга Марказий Осиёдан кетишга ёрдамлашиши керак
Сиёсатчи ватандошларнинг Марказий Осиё мамлакатларидан эвакуация қилиниши зарурати сабаби сифатида Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашувини келтириб ўтди
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. ЛДПР фракцияси раҳбари, депутат Владимир Жириновский Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилувчи россияликларга эътибор қаратишга чақирди.
Сиёсатчи ўзининг Telegram-каналида Афғонистонда вазият зиддийлашгани ва Марказий Осиё мамлакатларига экстремистик уюшмаларнинг ўтиб кетиши хатари ошгани муносабати билан Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчиларга ёрдам бериш зарурлиги тўғрисида ёзиб қолдирган.
"Бунинг учун Россия ТИВ Марказий Осиё мамлакатларидаги элчихоналаримизга кўчишни истовчиларга 2 ҳафта ичида Россия Федерацияси паспортларини расмийлаштириш ҳақида топшириқ бериши мумкин", - деган Жириновский.
Депутат илгарироқ ҳам Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият ривожи ҳақида ўз фикрларини билдирган.
Жумладан, Жириновский Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий база - Афғонистондан террорчилар ҳужумини тийиб турган ягона сабаб эканлиги ҳақида гапирган. Шунингдек, сиёсатчи, толиблар мамлакат учун курашда устун келишларини прогноз қилган.