Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ

Путин ва Байден РФнинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини муҳокама қилишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден 16 июн куни Женевада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини муҳокама қилишганди. Бу ҳақда "Коммерсант" нашри ўз манбаларига асосан хабар қилди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, давлатлар раҳбарлари Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база ва Қирғизистоннинг "Кант" базаси Афғонистондаги вазиятни биргаликда ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида муҳокама қилишган.
“АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” - янги маслаҳатлашувлар платформаси
Россия ва Американинг ушбу соҳадаги ҳамкорлиги мамлакатларга республикадаги вазият тўғрисида олинган маълумотларни ўзаро алмашишда ёрдам бериши мумкин эди.
Шу йўл билан Москва минтақада АҚШ базаларини жойлаштиришининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлади манба.
Бироқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод бу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Женева саммити пайтида давлат раҳбарлари республикадаги беқарор вазиятни ҳақиқатан ҳам муҳокама қилганлигини РБК нашрига тасдиқлади.
Бироқ, Кремл вакили президентлар РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базалари ҳақида муҳокама қилган-қилмаганлигига аниқлик киритмади.