Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Марказий ва Жанубий Осиё юқори даражадаги халқаро конференция ишида қатнашди. Натижалари бўйича у журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги миссияси барбод бўлди, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда матбуот анжуманда қатнашган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
РФ ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, миссия барбод бўлганини ҳамма тушунмоқда, бу очиқ тан олинмоқда, шу жумладан АҚШнинг ўзида ҳам, террорчилик ҳеч қаерга йўқолмади, ИШИД* ва Ал-Қоида* бўлинмаси Афғонистонда ўз позицияларини мустаҳкамлади. Гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш рекорд даражага етди – наркотикларнинг барчаси 90 % Афғонистондан келиб чиқади.
“АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” - янги маслаҳатлашувлар платформаси
Россия ТИВ раҳбари “АҚШ Марказий Осиё давлатлари ва Покистонни уларнинг ҳудудларида Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган Америка ҳарбий инфратузилмасининг бир қисмини жойлаштиришга кўндириш режаларини яширмаяпти”, деб таъкидлади.
Вазир Ўзбекистон ва Покистон бу таклифни дарҳол қатъиян рад этишгани ва шерик-давлатларнинг ҳеч бири ўз аҳолисини бундай хавфга дучор қилмоқчи эмаслигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи сифатида аъзо бўлганидан мамнун - Лавров
Лавров америкаликларнинг яна бир ташаббуси ҳақида тўхталди: "Америкаликлар улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудларига вақтинча ёки доимий равишда жойлаштиришга ҳаракат қилишмоқда". Дастлаб бу 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи эди, энди йил охиригача 100 минг киши, деб айтилмоқда.
Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, барча Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари бу ниятлардаги ҳамма хавф-хатарларни яхши англамоқда ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб тўғри қарор қабул қилишади.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.