ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тожикистон ҳарбийлари афғон чегарасидаги ўтказиш пункти орқали толиблардан қочган 77 нафар Афғонистон фуқароларини мамлакат ҳудудига ўтишига рухсат берди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.
Уларнинг аксарияти Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Вахон туманидаги Андемин қишлоғидан бўлган этник қирғизлардир.
Афғонистон фуқаролари “Толибон”* вакилларининг таъқибидан қўрқиб ва жон сақлаш мақсадида Тожикистоннинг Мурғоб тумани Қизил Работ қишлоғидаги чегарани кесиб ўтган.
Қочоқлар 26 нафар эркак, 20 нафар аёл ва 31 нафар вояга етмаган болалар иборат экани айтилмоқда.
Тожикистонлик чегарачилар инсонпарварлик нуқтаи назаридан уларнинг мамлакат ҳудудига ўтишига рухсат берган.