Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда

Мамлакатда жами қўлланилган вакциналар қарийб 5 миллион дозага етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар сони 921 623 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кеча, 12 июль куни, республика ҳудудлари бўйлаб 138 915 доза вакцина қўлланилган.
Ўзбекистонда Россияда бўлгани каби COVID-19га қарши мажбурий эмлаш жорий этилиши мумкин
Мамлакатда эмлаш жараёнлари бошлангандан буён жами 4 996 862 доза вакцинадан фойдаланилди. 1-босқичда 3,05 млн, 2-босқичда 1,4 млн, 3-босқичда 503 минг киши эмланган.
Наманган (630 705 доза), Фарғона (627 250) ва Андижон вилоятилари (571 655) эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни кўрсатмоқда.