https://sputniknews.uz/20210707/ozbekistonda-rossiyada-bolgani-kabi-covid-19ga-qarshi-majburiy-emlash-joriy-etilishi-mumkin-19572177.html
Ўзбекистонда Россияда бўлгани каби COVID-19га қарши мажбурий эмлаш жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда Россияда бўлгани каби COVID-19га қарши мажбурий эмлаш жорий этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков COVID-19 га қарши мажбурий эмлаш ғоясини маъқуллашини маълум қилди. 07.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-07T11:07+0500
2021-07-07T11:07+0500
2021-07-07T11:28+0500
жамият
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
нурмат отабеков
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19569991_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0c345da30a771bc2e2fd3d6511658a08.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ғоясини тўғри деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.Отабековнинг сўзларига кўра, мамлакатда 3000 дан ортиқ эмлаш марказлари ва 800 та мобил гуруҳлар ташкил этилган, аммо эмлаш даражаси пастлигича қолмоқда.“Афсуски, биз кунига 130−140 минг кишини эмлаяпмиз. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда 4,2 млн дозадан ортиқ вакциналар ишлатилган. Деярли 700 минг киши бутун эмлаш курсини тўлиқ якунлади. Бу жуда кичик кўрсаткич”, — дея қўшимча қилди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари эмланди. Куни кеча эмлаш гуруҳларига талабалар ҳам киритилди. Эмланган талабаларга контракт тўловида чегирма берилади. Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида, жумладан, Россиянинг бир қатор ҳудудларида айрим соҳа ходимларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилган. Қолаверса, Ўзбекистонга қўшни давлат Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам аҳолини мажбурий эмлаш белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19569991_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_625b4c6b0593c940f4fb04cf14d512c4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нурмат отабеков, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нурмат отабеков, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
Ўзбекистонда Россияда бўлгани каби COVID-19га қарши мажбурий эмлаш жорий этилиши мумкин
11:07 07.07.2021 (янгиланди: 11:28 07.07.2021) Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков COVID-19 га қарши мажбурий эмлаш ғоясини маъқуллашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ғоясини тўғри деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у АОКАда бўлиб ўтган брифингда
маълум қилди. “Менинг фикримча, мажбурий эмлаш — тўғри ғоя. Чунки биз ўзимизни эмлаш орқали ҳимоя қиламиз. Эмланиш орқали биз нафақат ўзимизни, балки атрофимизни ҳам касалликдан ҳимоя қиламиз. Эҳтимол, Россиянинг тажрибасини қўллаш керак, у ерда эмланмаганларга иш жойига боришга рухсат берилмайди”, - дейди у.
Отабековнинг сўзларига кўра, мамлакатда 3000 дан ортиқ эмлаш марказлари ва 800 та мобил гуруҳлар ташкил этилган, аммо эмлаш даражаси пастлигича қолмоқда.
“Афсуски, биз кунига 130−140 минг кишини эмлаяпмиз. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда 4,2 млн дозадан ортиқ вакциналар ишлатилган. Деярли 700 минг киши бутун эмлаш курсини тўлиқ якунлади. Бу жуда кичик кўрсаткич”, — дея қўшимча қилди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари
бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари эмланди. Куни кеча эмлаш гуруҳларига талабалар ҳам киритилди. Эмланган талабаларга контракт тўловида
чегирма берилади. Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида, жумладан, Россиянинг
бир қатор ҳудудларида айрим соҳа ходимларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилган. Қолаверса, Ўзбекистонга қўшни давлат
Қозоғистон ва
Тожикистонда ҳам аҳолини мажбурий эмлаш белгиланган.