ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. ДХХ ва ИИБ ходимлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган гуруҳ вакилларини қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, бир гуруҳ фуқаролар жамоат бўлиб, интернет орқали террор ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб қолган. Кейинчалик улар Туркия орқали Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун кетишга тайёргарлик кўраётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.