Номаълум шахслар Гаити президентини отиб кетди: тафсилотлар

Ҳужум оқибатида мамлакатнинг биринчи хоними Мартина Моиз ҳам жароҳатланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Гаити президенти 53 ёшли Жовенел Моиз ўз қароргоҳида номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазир вазифасини бажарувчиси Клод Жозеф баёнотида маълум қилинган.
“7 июлга ўтар кечаси ярим тунда испан ва инглиз тилларида сўзлашган номаълум шахслар гуруҳи республика президенти ҳаётига суиқасд қилишди. Президент олинган тан жароҳатлардан вафот этди”, - дейилган расмий хабарда.
Ҳужум оқибатида мамлакатнинг биринчи хоними Мартина Моиз ҳам жароҳатланган ва у касалхонага ётқизилган. ABC телеканалининг хабар қилишича, Мартина Моизни даволаш учун АҚШнинг Флорида штатига олиб кетишган.
Президент ўлимидан сўнг Гаити ҳукумати мамлакатда икки ҳафталик мотам эълон қилди. Вазирлаш кенгаши республика ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди.
Гаити ҳукумати президент Жовенел Моизни ўлдирган шахслар хорижий фуқаролардан ташкил топганини маълум қилди.
Гаитида президентга суиқасд уюштиришмоқчи бўлишди
Гаити ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари президент ўлимига алоқадор тўрт ёлланма қотилни йўқ қилган, яна икки нафари қўлга олинган. Гаити Миллий полицияси раҳбари Леон Шарлнинг сўзларига кўра, асирга олинган уч нафар полиция ходими озод қилинган.
БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо мамлакатлар Гаити президенти Жовенел Моиз ўлдирилиши қоралашди ва мамлакатда барқарорликни сақлашга чақиришди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойида Гаити президенти Жовенел Моизга суииқасд уюштирилгани хабар қилинган эди.