https://sputniknews.uz/20210208/Gaitida-prezidentga-suiasd-uyushtirishmochi-blishdi-15957492.html
Гаитида президентга суиқасд уюштиришмоқчи бўлишди
Гаитида президентга суиқасд уюштиришмоқчи бўлишди
Sputnik Ўзбекистон
Гаити президенти Жовенел Моиз мамлакатда давлат тўнтарилиши ва давлат раҳбарига суиқасд уюштиришнинг олди олинганини маълум қилди. 08.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-08T12:37+0500
2021-02-08T12:37+0500
2021-02-08T12:38+0500
дунёда
гаити
президентга суиқасд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15957349_0:79:2877:1697_1920x0_80_0_0_6745520906a875bf35d1e77d2fc0b196.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Гаитида давлат тўнтарилиши ва мамлакат президенти Жовенел Моизга суиқасд уюштиришнинг олди олинди. Бу ҳақда маҳаллий “Haiti Libre” нашри хабар қилмоқда.Президент Моиз брифинг давомида махсус хизмат ходимлари сабаб шанба куни давлат тўнтарилишига уринишнинг олди олинганини маълум қилди. У фитначилар уни ўлдиришни режалаштирганини қўшимча қилди.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари давлат тўнтарилишини уюштиришга тайёргарлик кўришга алоқадор 20 кишини ҳибсга олган.“France Presse” агентлигининг хабар қилишича, ҳукумат қўлга олинганлардан қурол-яроқни мусодара қилган. Адлия вазирининг сўзларига кўра, фитнада ҳукуматнинг юқори лавозимли амалдорларининг қўли бор.Бир неча ой мобайнида Гаитида президент Моизнинг истеъфосини талаб қилиб, норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда радикал гуруҳлар ҳам қатнашмоқда. Ўтган ҳафта полиция билан тўқнашувлар чоғида камида беш киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди.
https://sputniknews.uz/20180805/Venesuela-prezidenti-Maduroga-suiasd-uyushtirildi-9046745.html
гаити
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15957349_69:0:2798:2047_1920x0_80_0_0_6bf640397312cc351e5b8c3409983f10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, гаити, президентга суиқасд
дунёда, гаити, президентга суиқасд
Гаитида президентга суиқасд уюштиришмоқчи бўлишди
12:37 08.02.2021 (янгиланди: 12:38 08.02.2021) Гаити президенти Жовенел Моиз мамлакатда давлат тўнтарилиши ва давлат раҳбарига суиқасд уюштиришнинг олди олинганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Гаитида давлат тўнтарилиши ва мамлакат президенти Жовенел Моизга суиқасд уюштиришнинг олди олинди. Бу ҳақда маҳаллий “Haiti Libre” нашри
хабар қилмоқда.
Президент Моиз брифинг давомида махсус хизмат ходимлари сабаб шанба куни давлат тўнтарилишига уринишнинг олди олинганини маълум қилди. У фитначилар уни ўлдиришни режалаштирганини қўшимча қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари давлат тўнтарилишини уюштиришга тайёргарлик кўришга алоқадор 20 кишини ҳибсга олган.
“France Presse” агентлигининг
хабар қилишича, ҳукумат қўлга олинганлардан қурол-яроқни мусодара қилган. Адлия вазирининг сўзларига кўра, фитнада ҳукуматнинг юқори лавозимли амалдорларининг қўли бор.
Бир неча ой мобайнида Гаитида президент Моизнинг истеъфосини талаб қилиб, норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда радикал гуруҳлар ҳам қатнашмоқда. Ўтган ҳафта полиция билан тўқнашувлар чоғида камида беш киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди.