ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 5 июль куни қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун” энг янги замонавий стандартларга жавоб беради, дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида.
Аслида ушбу қонун 1998 йилда қабул қилинган, лекин ўтган 23 йил давомида замон ўзгариб, соҳа талабларига тўлиқ жавоб бера олмай қолган эди. Янги таҳририятда эса ана шу талаблар ҳисобга олинган, дейди муфтий.
“Эски қонун 23 моддадан иборат бўлган бўлса, янги қонунда 35та можа бор. Шунинг ўзи ҳам янги қонунда кўплаб таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинганини кўрсатиб турибди”, - дейди муфтий.
“Бугун замон ўзгараяпти. Замон тезлашиб кетмоқда. Одамларнинг билим савияси ўсмоқда. Шу билан бирга ҳар бир мавзуда гапирганда, одамларда “шу нарса қонуга мувофиқми ёки зид?” деган савол пайдо бўлиши табиий ҳол. Янги қонун ана шундай саволларга жавоб бўла олади ва ҳар қандай ҳолатда қонун устуворлигини таъминлайди. Бу билан у диний бағрикенгликни ва диний соҳа ходимларини ҳуқуқларини кафотлатлайди, уларни ўз ҳимоясига олади,” – дейди Усмонхон Алимов.
Муфтий айтишига кўра, янги қонунни қабул қилишда яқин ва узоқ мамлакатлар қонунлари, тажрибаси ва диний вазият ҳам ўрганиб чиқилган, халқаро экспертлар билан маслаҳат қилинган. Шу билан бирга Ўзбекистон миллий анъана ва урф-одатлари, ахлоқ-одоб ҳисобга олинган.
Шунингдек, янги қонунда динлааро муносабатлар шаклланишига ҳам алоҳи эътибор қаратилган. Ўзбекистонда тарихан турли миллат ва дин вакиллари бир бири билан тинч тотув яшаб келган. Янги қонун келажакда ҳам ана шундай бўлишини таъминлашга қаратилган.
Шу билан бирга, янги қонун инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга жавоб беради. Дин соҳасида қаерда яхши тажриба бўлса, қаерда қандай эркинлик бўлса ва улар Ўзбекистон шаротларига мос келса - уларнинг барчаси ҳисобга олинган.
Шунингдек, янги қонун дин соҳасида нафақат кеча ёки бугун пайдо бўлган саволларга жавобларни, балким эртанги кунда пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга ҳам жавоб беради.
Хуллас, янги қонун ҳар томонлама чуқур ўйлаб, жуда пухта, пишиқ ва мустаҳкам қилиб қабул қилинган, дейди Усмонхон Алимов.