АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик масаласида бошқаларга ўрнак бўлишга чақирмоқда

© Sputnik/Рамиз БахтияровПразднование Намаз хайит в Ташкенте
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ дин эркинлиги соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда махсус кузатувдаги давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан Ўзбекистонни табрикламоқда

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. АҚШ Ўзбекистонни диний ҳуқуқларни ҳурмат қилиш масаласида намуна бўлишга чақирмоқда, бу ҳақда АҚШ Миллий Хавфсизлик кенгашининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилинган.

Заведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института стран СНГ Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ маъмурияти ислоҳотлар фонида Ўзбекистонга хушомадгўйлик қилмоқда

"Қўшма Штатлар Ўзбекистонни диний эркинлигимасаласида эришилган ютуғи ва махсус кузатувдаги рўйхатдан чиқарилганлиги билан табриклайди. Биз фундаментал ҳуқуқни ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматни кейинги ислоҳотларни ўтказиб, бошқалар учун намуна бўлишга чақирамиз", - дейилади хабарда.

Сал олдин АҚШ давлат котиби Майкл Помпео "сўнгги бир йил ичида эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Ўзбекистон диний эркинлик бўйича "Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати" (Special Watch List)дан чиқарилгани" эълон қилган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатда дин эркинлиги билан боғлиқ вазият кескин яхшиланганини ва миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш мамлакат учун муҳим вазифа эканлигини таъкидлаган эди.

2018 йилнинг декабрида Оқ уй Ўзбекистонни диний эркинлиг предметига кузатув ўрнатиш керак бўлган давлатлар рўйхатига киритган эди. 2019 йилнинг охирида мамлакат ушбу рўйхатда қолдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0