ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. “Толибон”* жангарилари Афғонистоннинг Бадғис вилоятидаги қамоқхонага бостириб кириб, маҳбусларни озод қилди, деб хабар берди РИА Новости манбаси.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва қишлоқ туманларида каттагина ҳудудларни эгаллаб олиб, катта шаҳарларга ҳужум бошлаган толиблар ўртасида кураш бормоқда.
“Толибон” ҳаракати Афғонистондаги ҳужумларини давом эттирмоқда. Май ойи бошидан бери экстремистлар мамлакатдаги 370 та туманнинг 50 тасини эгаллаб олишди.
Сўнгги маълумотларга кўра, “Толибон”* Тожикистон билан чегаранинг тахминан 70 фоизини назорат қилади.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.