Коронавирусдан олдин ген-инженерлик вакциналардан қўрқишган - вирусолог

Пандемия орқага қайтиши учун қанча одамни эмлаш керак, қайта эмланиш нима учун керак ва қачон вирус устидан ғалаба қозонилади? Sputnik саволларига Гамалея институтининг бош илмий ходими Анатолий Альтштейн жавоб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Коронавирусдан олдин ген-инженерлик вакциналарни ишлатишдан қўрқишган, ҳозир эса инфекцияга қарши бундай препаратларсиз курашиш мумкин эмас, дейди Гамалея институтининг бош илмий ходими Анатолий Альтштейн.
Россия - биринчилардан бўлиб самарали вакцинани ишлаб чиққан мамлакат. Аммо Россия Федерациясида нисбатан кам одам эмланди, афсус билан айтади олим.
Москвада ўсмирлар учун “Спутник V” тадқиқоти бошланди
"Вакцинация кампанияси, Москва мэрияси саъй-ҳаракатлари билан анча самарали ўтмоқда бўлса-да, умуман олганда биз орқада қолмоқдамиз, чунки бошқа мамлакатлар аҳолининг 60 фоизини аллақачон эмлашган. Биз 12-15 фоиз даражадамиз", - дейди вирусолог.
Унинг сўзларига кўра, дунёда эмлаш кўрсаткичи жуда катта. Тахминан икки ярим миллиард вакцина қўлланилди. Дунёда ҳеч қачон бундай оммавий эмлаш бўлмаган, дейди у.

Эмлаш тарафдорлари ва эмлашга қаршиларнинг қарама-қаршилиги ҳақида

"Ҳеч шубҳасиз, фикримга кўра, ҳақиқат эмлашни талаб қиладиганлар томонида. Бу аҳолининг 100% эмлаш керак дегани эмас. Кўп одамлар эмлаши мумкин эмас - 12 ёшгача бўлган болалар, оғир беморлар. Аммо 60-65%, эҳтимол ҳатто 70% аҳолини эмлаш мумкин. Улар эмланиши зарур", - дейди Альтштейн.
Ўзбекистонга яна 40 минг доза “Спутник V” вакцинаси олиб келинди
Вирусолог-профессори таъкидлашича, қўшимча эмлаш (реванцинация)нинг ўзига хос хусусияти йўқ - бу иммунитетни мустаҳкамлаш учун керак. Дастлаб, олти ой ичида ревакцинациядан ўтиш кераклиги ҳақида ҳеч қандай савол туғилмаган эди, чунки ўша пайтда вирус бундай тажовузкор шаклга ўтмаган эди, деб тушунтиради Альтштейн.
У "дельта" деб ном олган COVID-19 ҳиндча штаммининг "вакциналарга нисбатан кам таъсирчанлигини ва вирусга энг кучли таъсир кўрсатиши, унинг тарқалишини тўхтатиш учун иммунитетни ошириш зарурлигини тан олди. Бунинг учун ревакцинация зарур.

Нормал ҳаётга қайтиш ҳақида

"Инсоният тарихида бундай даҳшатли пандемия кўп бўлган – қора чечак, ўлат, вабо, у вақтда бизда вакциналар йўқ эди. Фақат 1796 йилдан кейин чечакка қарши вакцина пайдо бўлди. Бу вакцина XIX-XX асрларда ишлатилган. Охир оқибатда чечак бутунлай йўқ қилиш учун иш ташкил қилинди. Шундай қилиб, ер юзининг ҳеч қайси жойида бу вирус йўқ, уни ҳеч қаердан ажратиб бўлмайди", - дейди Альтштейн.
Олимга кўра, 1980 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳатто чечакни топадиган шифокорга 50 минг доллар мукофот пули берилишини эълон қилди, аммо бу пул олинмай қолиб кетди.
Касал бўлгандан кўра, вакцина олган яхши - вирусолог
"Сўнгги даҳшатли пандемия 1918-1919 йилларда дунёда юз берди - бу “испанка” гриппи. Ўн миллионлаб одам вафот этди. Ўша пайтда вакциналар бўлмаган ва вируснинг қўзғатувчиси ажратилмаган. Икки йил давомида бу пандемия авж олди ва секин-аста тўхтади. COVID-19 пандемиясига келсак, менимча, бир-икки йил ичида у ҳам тугайди, аммо ҳозир илгари инсоният эриша олмаган ҳаракатларни қўллаш имконияти мавжуд. Бу генетик-инженерлик вакциналари, улар илк бор шу қадар кенг муомалага киритилди", - дейди вирусолог.
Унинг сўзларига кўра, бу вакциналар билан 1980-йиллардан бери ишланган, "уларни амалиётга қўллаш қийин бўлган, чунки вакциналар иши жуда консерватив". Бир турдаги вакцинанинг ўрнига бошқа турини бериш жуда қийин.
"Биринчи марта генетик муҳандислар учун имкониятлар очилди ва улар ушбу эпидемияга қарши курашишда бизга ёрдам берадиган жуда самарали вакциналарни яратишди. Экспериментал ёндашувлар 80-90-йилларда бўлган, нимадир кичик ҳажмда қилинган. Африкада Эбола бошланганда биз биринчи марта генетик инженерия вакциналарни қўллашга муваффақ бўлдик, бу вакциналар жуда самарали эканлигини исботлади ва мамлакатимиз ушбу вакциналарни кенг миқёсда фойдаланиш учун биринчи бўлганидан фахрланамиз", - деб эслади Альтштейн.

Янги офат?

COVID-19нинг янги фаол штамми пайдо бўлган Ҳиндистондан яна бир юқумли касаллик - "Қора моғор" тарқалиши ҳақида хабарлар келмоқда. Бу касаллик бошқа мамлакатларга тарқалиб кетишидан қўрқиш керакми?
Ҳинд штаммидан ҳимоя қилиш учун беш баравар кўпроқ антитаначалар керак – вирусолог
"Қора моғор" - озгина патоген қўзиқорин бўлиб, одамлар жуда камдан-кам ҳолларда касал бўлиб қолишади. Аммо одамлар коронавирус билан касалланган бўлса, инфекция кўпроқ учрайди. Бу қўзиқорин касаллиги - бу чиндан ҳам ўта жиддий, ўлимга олиб келади, у коронавирусга қўшилиб, одамни ўлдириши мумкин”, - деди олим.
Шу билан бирга, Анатолий Альтштейн бу касаллик Россия ва қўшни мамлакатлар учун деярли қўрқинчли эмаслигини таъкидлади, чунки унинг тарқалиш маркази – Ҳиндистон ва ҳозиргача "қора моғор" бу мамлакат ташқарисига чиқиб кетмади. Шунингдек, тиббиёт қўзиқорин касаллигидан фориғ қилиши мумкин. Коронавирус авж олган пайтида Россиянинг "Спутник V" вакцинаси "қора моғор" билан касалланиш эҳтимолини пасайтириб, одамларни ўлимдан халос қилиши мумкин.