Москвада ўсмирлар учун “Спутник V” тадқиқоти бошланди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишАмпула "Компонент I" вакцины от коронавируса "Спутник V"
Ампула Компонент I вакцины от коронавируса Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Oбуна бўлиш
Тадқиқот Москвадаги иккита болалар касалхонасида олиб борилади. Биринчи ва иккинчи босқичлар учун 100 нафар кўнгилли саралаб олинган.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Москва шаҳрида 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг тадқиқоти бошланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.
Гап тадқиқотнинг биринчи ва иккинчи босқичлари ҳақида бормоқда. Тадқиқот шаҳардаги иккита болалар касалхонасида олиб борилади. 100 нафар кўнгилли саралаб олинган.
“Бугун биринчи кўнгиллиларнинг тиббий кўриги бошланди, унда ковидга ПЗР тест топшириш шарт”, - деди Ракова. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Клиник тадқиқотлар Гамалея маркази билан биргаликда ўтказилмоқда. Тадқиқот қатнашчилари ҳозирда 18 ёшдан катталар учун қўлланилаётан “Спутник V” вакцинаси билан эмланади, лекин унинг камроқ дозаси билан. Тадқиқот бир йил давом этади. Бу давр мобайнида болалар шифокорларнинг доимий назорати остида бўлишади.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Москвада мигрантларни эмлаш пункти очилди
Тадқиқотнинг учинчи босқичида 250 киши қатнашади. Уларни ёз охирида саралаб олиш бошланади.
“Тадқиқот натижаларига кўра ўсмирларни янги коронавирус инфекциясига қарши эмлаш дастурига кириш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди амалдор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тез орада Москвада ўсмирлар учун “Спутник V” вакцинасининг тадқиқоти бошланиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0