ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Афғонистон ҳарбийлари яна Тожикистон ҳудудига ўтди.
Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари маълумотларига кўра, 3 июль куни соат 18:30 ларда Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги қатор туманларни “Толибон”* вакиллари тўлиқ эгаллаб олган. Шунингдек, толиблар тўқнашувлар чоғида Хоҳон туманидаги “Овез” чегара комендатурасини қўлга киритган.
Қайд этилишича, чекиниш вақтида шахсий таркибни сақлаш қолиш мақсадида 300 нафардан зиёд Афғонистон ҳукумати кучлари Тожикистон билан чегарани кесиб ўтган.
Тожикистон томони афғон ҳарбийларининг чекинишига монелик қилмаган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти