ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг янги хавфсизлик стратегиясини тасдиқлади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида чоп қилинган.
Россиянинг миллий манфаатларига киритилган:
мамлакат халқни асраб-авайлаш;
конституциявий тузим, суверенитет ва мустақиликни ҳимоя қилиш;
фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини сақлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва коррупцияга барҳам бериш;
хавфсиз ахборот маконини ривожлантириш – “Россия жамиятини ҳалокатли ҳалокатли ахборот ва психологик таъсирдан ҳимоя қилиш;
иқтисодиётни янги технологик асосда барқарор ривожлантириш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ресурсларини сақлаш ва табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашиш;
анъанавий рус маънавий ва ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш, маданий ва тарихий меросни сақлаш;
стратегик барқарорликни сақлаш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, халқаро муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини қўллаб-қувватлаш.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг усулларидан бири сифатида доллардан фойланишни қисқартириш, дори-дармон ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда юқумли касалликларга қарши маҳаллий вакцинани яратиш ва ишлаб чиқиш кўрсатилган.
Сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири бу МДҲ мамлакатлари, Абхазия ва Жанубий Осетия билан муносабатларни ривожлантириш. Ҳужжатга кўра, Россия Хитой, Ҳиндистон, Осиё-Тинч океани минтақаси, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиради.
Россия хорижий давлатларнинг нодўстона хатти-ҳаракатларига жавобан тегишли чораларни кўради.
Стратегияда таъкидланишича, геосиёсий беқарорлик ва давлатлараро қарама-қаршиликларнинг ўсиши шароитларида Россия халқаро муносабатларнинг барқарор тизимини таъминлашга қаратилган “изчил, мустақил, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни” юритади.
Россиянинг ташқи сиёсати мақсадлари сифатида мамлакатнинг барқарор ижтимоий иқтисоий ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, Россия Федерацияси позициясини дунёнинг нуфузли марказларидан бири сифатида мустаҳкамлаш белгиланган.