https://sputniknews.uz/20210701/sssr-va-germaniyaning-2-jahon-urushidagi-rollarini-tenglashtirish-taqiqlanadi-19496989.html
СССР ва Германиянинг 2-жаҳон урушидаги ролларини тенглаштириш тақиқланади - РФ янги қонуни
СССР ва Германиянинг 2-жаҳон урушидаги ролларини тенглаштириш тақиқланади - РФ янги қонуни
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушида СССР ва фашистлар Германиясининг ролига бир хил деб ҳисоблашни тақиқловчи қонунни имзолади. 01.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-01T14:39+0500
2021-07-01T14:39+0500
2021-07-01T14:39+0500
россия
владимир путин
германия
иккинчи жаҳон уруши
ғалабанинг 75 йиллиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/12/15623932_0:270:2680:1778_1920x0_80_0_0_38bfa8cc2933a537202641e07a97b65c.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушида СССР ва фашистлар Германиясининг ролига бир хил деб ҳисоблаш, тенглаштиришни тақиқлашни назарда тутилган қонунни имзолади. "Совет халқининг 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасини абадийлаштириш тўғрисида"ги фармонга ўзгартиришлар киритилди.Ҳужжат ҳуқуқий маълумотларнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.Лойиҳа Маданият ва санъат кенгаши йиғилишидан сўнг Путин томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ тайёрланди. Давлат Думасининг маданият бўйича қўмитаси раҳбари Елена Ямпольская, қуйи палата биринчи вице-спикери Александр Жуков, шунингдек сенатор Алексей Пушков депутатлар кўриб чиқиш учун ҳужжат лойиҳасини тақдим этишди.Ҳужжатнинг тушунтириш хатида ёзилишича, сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Россиядаги, Совет Иттифоқи раҳбарияти, қўмондонлиги ва ҳарбий хизматчиларининг мақсадлари, қарорлари ва ҳаракатлари нацизм ва вермахт аскарлари жиноятлари билан тенглаштириш, асоссиз умумлаштирувчи камситувчи баёнотлар мунтазам нашр этилиб, эфирга узатилмоқда.Уларнинг фикрига кўра, бу қонун совет халқининг қаҳрамонлигини пасайтириб, сиёсий обрў топишга йўл қўймайди. Шу билан бирга, мавзу бўйича илмий мунозаралар ва илмий тадқиқотлар ўтказиш имконияти сақланиб қолинади.Ушбу қонунни бузганлик учун санкциялар ҳозирча белгиланмади.Германия 1941 йил 22 июнда СССРга ҳужум қилди. Уруш 1418 кун давом этди ва фашистик блок мамлакатларининг мағлубияти билан якунланди. 26,6 миллион совет фуқароси қурбон бўлди, бу Иккинчи Жаҳон урушидаги барча талофатларнинг 40 фоизини ташкил қилади.
https://sputniknews.uz/20210630/putin-bolajak-rossiya-prezidenti-haqidagi-savolga-javob-berdi-19483332.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/12/15623932_0:19:2680:2029_1920x0_80_0_0_3e5d193fc73311de36a48fb8ebba5f13.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин, германия, иккинчи жаҳон уруши, ғалабанинг 75 йиллиги
россия, владимир путин, германия, иккинчи жаҳон уруши, ғалабанинг 75 йиллиги
СССР ва Германиянинг 2-жаҳон урушидаги ролларини тенглаштириш тақиқланади - РФ янги қонуни
Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушида СССР ва фашистлар Германиясининг ролига бир хил деб ҳисоблашни тақиқловчи қонунни имзолади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушида СССР ва фашистлар Германиясининг ролига бир хил деб ҳисоблаш, тенглаштиришни тақиқлашни назарда тутилган қонунни имзолади. "Совет халқининг 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасини абадийлаштириш тўғрисида"ги фармонга ўзгартиришлар киритилди.
Ҳужжат ҳуқуқий маълумотларнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.
Лойиҳа Маданият ва санъат кенгаши йиғилишидан сўнг Путин томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ тайёрланди. Давлат Думасининг маданият бўйича қўмитаси раҳбари Елена Ямпольская, қуйи палата биринчи вице-спикери Александр Жуков, шунингдек сенатор Алексей Пушков депутатлар кўриб чиқиш учун ҳужжат лойиҳасини тақдим этишди.
Ҳужжатнинг тушунтириш хатида ёзилишича, сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Россиядаги, Совет Иттифоқи раҳбарияти, қўмондонлиги ва ҳарбий хизматчиларининг мақсадлари, қарорлари ва ҳаракатлари нацизм ва вермахт аскарлари жиноятлари билан тенглаштириш, асоссиз умумлаштирувчи камситувчи баёнотлар мунтазам нашр этилиб, эфирга узатилмоқда.
"Биз Ватан ҳимоячиларининг ҳаракатларини, унинг озодлиги ва мустақиллиги учун курашда жонини берганларнинг ҳаракатларини, халоскор-аскарлар ҳаракатларини босқинчи аскарларнинг ҳаракатлари, халқларни йўқ қилишга қаратилган, Халқаро ҳарбий трибуналнинг Европа мамлакатларининг асосий ҳарбий жиноятчиларини судлаш ва жазолаш тўғрисидаги ҳукмига мувофиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахслар (Нюрнберг трибунали) билан аралаштириш ва (ёки) тенглаштириш қатъиян номақбул деб ҳисоблаймиз", - деб таъкидлаган лойиҳа муаллифлари.
Уларнинг фикрига кўра, бу қонун совет халқининг қаҳрамонлигини пасайтириб, сиёсий обрў топишга йўл қўймайди. Шу билан бирга, мавзу бўйича илмий мунозаралар ва илмий тадқиқотлар ўтказиш имконияти сақланиб қолинади.
Ушбу қонунни бузганлик учун санкциялар ҳозирча белгиланмади.
Германия 1941 йил 22 июнда СССРга ҳужум қилди. Уруш 1418 кун давом этди ва фашистик блок мамлакатларининг мағлубияти билан якунланди. 26,6 миллион совет фуқароси қурбон бўлди, бу Иккинчи Жаҳон урушидаги барча талофатларнинг 40 фоизини ташкил қилади.