ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегара масалалари бўйича учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Фарғона вилоятида бўлиб ўтди. Томонлар музокаралар давомида уч мамлакат давлат чегараларининг туташув нуқталари жойлашиши бўйича таклифлар билан алмашди.
Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Тадбир якунига кўра тегишли баённома имзоланди. Ҳукумат делегацияларининг навбатдаги учрашуви Қирғизистонда бўлиб ўтади.