https://sputniknews.uz/20210427/sadir-japarov-ozbekiston-bilan-chegaraga-oid-muzokaralar-yuzasidan-izoh-berdi-18509842.html
Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегарага оид музокаралар юзасидан изоҳ берди
Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегарага оид музокаралар юзасидан изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президенти чегара масаласини ҳал этишда халқ фикри инобатга олинишини маълум қилди. 27.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-27T13:11+0500
2021-04-27T13:11+0500
2021-04-27T13:11+0500
дунёда
ўзбекистон
қирғизистон
садир жапаров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17689737_409:135:1095:521_1920x0_80_0_0_e06884f5230cdc155c1719851b7cadc7.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров маҳаллий ОАВга берган интервьюсида чегара бўйича музокаралар бошланғич босқичда эканини маълум қилди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.Жапаровнинг сўзларига кўра, буни хоҳлаймизки ёки йўқ, лекин чегара масаласини музокаралар ва ҳудудларни ўзаро алмашиш йўли билан ҳал қилмоқ даркор. У илгари ҳукумат чегара масалаларини ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилгани ва аҳоли буни кейин билганини қайд этди.“Биз аввалги ҳукумат хатоларини такрорламаслик учун одамларга кўрсатамиз, уларнинг розилигини олиб ҳал қиламиз. Сиёсатимиз шунақа. Режага кўра, ҳаммаси ёпиқ тарзда ўтиши лозим, кўп ҳужжатлар махфий. Аммо биз халқ фикрини эътиборга оламиз”, - деди Қирғизистон етакчиси.У чегара масаласи биргина имзоланган баённома билан ҳал қилинмаслигини қўшимча қилган. Бунинг учун тўрт босқичдан ўтиш зарур: ишчи комиссиясининг қарори, ҳужжатни ЖКга юборадиган ёки қайтариб берадиган президент розилиги, парламент ратификацияси ва президент имзоси. “Бизда ҳозир фақат бошланғич босқич. Биз ҳаммаси ошкора ва шаффоф ўтишини ва 10-15 йилдан сўнг халқ биз ҳақимизда ёмон гапирмаслигини истаймиз”, - деди Жапаров.Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари музокаралар ўтказиб, икки мамлакат ўртасида чегара масаласи 100 фоизга ҳал қилинганини маълум қилган эди. Чегара яқинидаги баҳсли ҳудудларни ўзаро алмашиш тўғрисида баённома имзоланган.
https://sputniknews.uz/20210326/toshkent-va-bishkek-chashma-bulogidan-birgalikda-foydalanadi---tashiev-bayonoti-17979081.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17689737_68:0:1205:853_1920x0_80_0_0_d20d01c97364f880c3b02c9f0b678894.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, қирғизистон, садир жапаров
дунёда, ўзбекистон, қирғизистон, садир жапаров
Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегарага оид музокаралар юзасидан изоҳ берди
Қирғизистон президенти чегара масаласини ҳал этишда халқ фикри инобатга олинишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров маҳаллий ОАВга берган интервьюсида чегара бўйича музокаралар бошланғич босқичда эканини маълум қилди, деб
ёзади Sputnik Қирғизистон.
Жапаровнинг сўзларига кўра, буни хоҳлаймизки ёки йўқ, лекин чегара масаласини музокаралар ва ҳудудларни ўзаро алмашиш йўли билан ҳал қилмоқ даркор. У илгари ҳукумат чегара масалаларини ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилгани ва аҳоли буни кейин билганини қайд этди.
“Биз аввалги ҳукумат хатоларини такрорламаслик учун одамларга кўрсатамиз, уларнинг розилигини олиб ҳал қиламиз. Сиёсатимиз шунақа. Режага кўра, ҳаммаси ёпиқ тарзда ўтиши лозим, кўп ҳужжатлар махфий. Аммо биз халқ фикрини эътиборга оламиз”, - деди Қирғизистон етакчиси.
У чегара масаласи биргина имзоланган баённома билан ҳал қилинмаслигини қўшимча қилган. Бунинг учун тўрт босқичдан ўтиш зарур: ишчи комиссиясининг қарори, ҳужжатни ЖКга юборадиган ёки қайтариб берадиган президент розилиги, парламент ратификацияси ва президент имзоси.
“Бизда ҳозир фақат бошланғич босқич. Биз ҳаммаси ошкора ва шаффоф ўтишини ва 10-15 йилдан сўнг халқ биз ҳақимизда ёмон гапирмаслигини истаймиз”, - деди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари музокаралар ўтказиб, икки мамлакат ўртасида чегара масаласи 100 фоизга ҳал қилинганини
маълум қилган эди. Чегара яқинидаги баҳсли ҳудудларни ўзаро алмашиш тўғрисида баённома имзоланган.