Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда

АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 9 мингга яқин афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Афғонистондан чиқиб кетаётган АҚШ қўшинлари Тожикистон ва Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди.
АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан америкаликларга ёрдам берган 9 мингга яқин афғонларни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда, деб хабар берди Bloomberg ўз манбасига асосан.
Бундан ташқари, Вашингтон Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан разведка операцияларини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Айни пайтда давлатлар тегишли келишув лойиҳаси тафсилотлари бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея таъкидламоқда Bloomberg.
Эсталиб ўтамиз, Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказди.
АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон томонидан узоқ вақт давомида амалга оширилаётган, Афғонистонда ишончли тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун Абдулазиз Камиловга миннатдорлик билдирди.
Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди
Шунингдек Ўзбекистоннинг Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий йўналишда ҳамкорлик қилишга қаратаётган эътиборини қўллаб-қувватлади ва ушбу ишлар келажакда Марказий ва Жанубий Осиёга фаравонлик олиб келишига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Учрашув давомида Блинкен бу йил АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йилллигини нишонлашини ҳамда АҚШ Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш истагида эканини маълум қилди.
Шунингдек давлат котиби Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан инсон ҳуқуқлари ва демократия мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Энтони Блинкен Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган ташаббусларини юқори баҳолади ва АҚШ ҳамда Ўзбекистоннинг С5+1 форматидаги фаол ҳамкорлигини қайд этиб ўтди.